Москвадаги ВДНКХда Ўзбекистон миллий павильони очилди

Москвадаги ВДНКХда Ўзбекистон миллий павильони очилди

5 октябр куни Москвадаги машҳур ВДНКХда таъмирланган Ўзбекистон Республикаси маданий ва кўргазма марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев, Россия Федерацияси саноат вазири Денис Мантуров ва Москва мэри Сергей Собянин очди.


Марказ Ўзбекистон томони томонидан реставрация қилинган ва 66-павильонда жойлашди.

Миллий павильонда бешта кўргазма зали мавжуд: маданий мерос, амалий санъат, XIX-XX асрларга оида суратлар, сайёҳлик жойларига бағишланган зал, яна бири анжуманлар ва турли тадбирлар учун.


Ичкарида ҳамма нарса миллий услубда ишланган. Павильонда анъанавий ўзбек рангтасвири, ёғоч ўймакорлиги, миллий кулолчилик буюмлари, зарбилан тикилган матолар, қўлда ясалган гиламларни кўришингиз, шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Қўқоннинг тарихий жойларига виртуал саёҳат қилишингиз мумкин.


Ҳозирда ВДНКХ да МДҲ давлатларининг 6 та миллий павильони мавжуд: Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова ва Ўзбекистон. Яна икки давлат – Абхазия ва Қирғизистон павильон очишни режалаштирилган.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал