Рустам Сагдуллаев: Ҳар бир авлоднинг ўзига хос санъат намуналари бор

Рустам Сагдуллаев: Ҳар бир авлоднинг ўзига хос санъат намуналари бор

Совет ва ўзбек актёри ва режиссёри Рустам Сагдуллаев С. А. Герасимов номидаги ВГИКнинг Тошкент филиалида 2021 йилда ташкил топганидан бери дарс беради. MovieStart нашрига берган интервьюсида ўз шогирдлари, ўзбекистонлик томошабинлар ҳақида сўзлаб берди, замонавий кинонинг муаммоларига тўхталиб ўтди ва совет киносининг сеҳри нима эканлиги, нега халқ артисти унвони саноқли кишиларга берилганини тушунтириб берди.

 Рустам Абдуллаевич, бугунги Ўзбекистон киноси қандай?

– Миллий кино мактабларининг ривожланиш жараёни Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ҳам тўхтаб қолмади. Маданият вазирлигираҳбарлари, “Ўзбекфильм” киностудияси раҳбарлари ўзгарди, лекин – ҳукуматимизга таҳсинлар бўлсин фильмлар ишлаб чиқариш ҳамиша давлат томонидан субсидияланиб келинди. Совет давридагидек йилига 15 та фильм суратга олган бўлмасакда, кино ҳаёти 1990-йилларда ҳам тўхтамади. Афсуски, сўнгги ўн йилликлар давомида "ўз ёғимизга ўзимиз қовулиб қолдик" –фильмлар суратга олдик, ички тадбирларда бир-биримизни мукофотладик, лекин шунга қарамай, аввалги ҳамкорлар билан мулоқот истагини сақлаб қолдик.

 Масалан?

– 1997 йилдан 2019 йилгача Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтадиган “Киношок”фестивалининг ҳакамлар ҳайъати аъзоси эдим. Ажойиб йиллар эди: фарзандларим шу фестивалда улғайишди, ўзбек фильмларини кино намойишига олиб келардим. Аммо ҳамкорлик борасида кўпроқ иш қилишимиз мумкин деган туйғу ўшандаёқ бор эди.

 Бунга нима халақит берарди?

– Бизда яхши режиссёр ва операторлар бор, лекин кўпчилик бошқа соҳага – телесериаллар суратга олишга киришиб кетган. Бу ҳозир урфда, бунинорозилик деб қабул қилманг. Аммо телесериал яратиш турли тамойилларга амал қилади, бу борадабошқача ёндашув керак. Ҳа, биз “Муҳташам юз йил” дан бошлаб турк сериаллари даврини бошдан кечирдик ва шунга ўхшаш форматдаги маҳсулотлар муваффақиятига тақлид қила бошладик. Бунгача ҳинд киносида тўлиқ юксалиш даври бўлган. Аммо доимо ўзингизники бўлиши керак.

Сизнингча нега бундай бўлди?

– Ҳамма нарса маълум даражада янги босқичда такрорланади. Совет даврида биз Франко-Италия киносига сиғинишни ҳам бошдан кечирдик: 1950-йилларнинг неореалистларидан Жан-Люк Годард, Федерико Феллини ва бошқалар – биз бу санъаткорларнинг картиналарини ҳаяжон билан томоша қилардик, Европа маданияти билан тўйиндик ва ундан илҳом олдик. Ҳар бир авлоднинг ўзига хос санъат намуналари бўлса керак. Аммо кейин картиналар анча камайди ва менимча, "ўзимизники", миллий киноларга кўпроқ жой бор пайдо бўлди. Бу эса ҳар доим асл нусхадан ёмонроқ бўлган такрорлашларга эмас, балки ўз диди ва маҳоратини ривожлантиришга ёрдам берди. Ҳозирги кунда кўплаб фильмлар ва телесериаллар ишлаб чиқарилмоқда – мавзу жуда кўп ва ёш муаллифлар ўз нуқтаи назарини йўқотиб, кимга эргашишни тушунишда қийналган бўлиши мумкин.

Савол туғилади: энг яхши намуналардан нусхакўчириш ёки ўз йўлни топиш, миллий колоритнии ривожлантириш керак? Бир қарашда, ҳамма нарса аниқ - иккаласи ҳам керак. Аммо бу ерда яна бир муаммо пайдо бўлади. Баъзида ёш режиссёрларда маҳорат, дунёқараш ва профессионал ёндашув етишмайди. Тажрибали режиссёрларда шундай мактаб бор, улар ўз ёндашувларида танлаб, кам бюджетли асарларни суратга олишга рози бўлмайди, лекин ёшлар рози. Ва кино ўртача бўлиб чиқади. Яна бир муаммо, умуман жаҳон кинематографияси учун долзарб бўлиб, бу яхшисценарийларнинг етишмаслигидир.

 Ўқитувчилик билан бир қаторда актёрлик фаолиятингизни ҳам давом эттирасиз. Сўнгги ишларингиз "Улкан осмон" ва "Жариматўловчи" фильмлари. Совет даври билан солиштирганда, суратга олиш майдончасидаги вазият ўзгарганми?

– Албатта. Ҳозир суратга олиш майдончасида мутлақо бошқа техникадан фойдаланилмоқда, фильм яратишга ёндашув ўзгарди – муаллиф киноси амалда йўқолди ва унинг ўрнини продюсер киноси эгаллади. Режиссёр суратга олиш майдончасида қирол ва худо бўлган даврда ишлаганман. Ҳозирги кунда кўпчилик режиссёрлар продюсерларга боғланиб қолган.

 Томошабин қандай ўзгарган?

– Кинога асосан 16-20 ёшли ёшлар киради, кексалар ишлайди, кинога боришга вақти йўқ.Пенсионерлар уйда телевизор кўришади. Биз кинопремьера ва кинотеатрларга бориш маданиятини йўқотиб қўйдик – авваллари эълонларни кутардик ва кинотеатрларга борардик. "Қозоғистон" га кирардик, ёзги кинотеатр"Қалдирғоч" га борардик, намойишдан сўнг фильмларни фаол муҳокама қилардик,баҳслашардик. Ҳозир бундай эмас.

Шахсан сизга қандай кинолар ёқади?

– Менга совет ва фрацсуз фильмлари ёқади. Кўпинча шогирдларимга Совет кинолариникўришни тавсия қиламан – дунёқараши, билимларини кенгайтириш, келажакдаги ишлари учун у ердан нимадир олишлари учун.

 Совет фильмларининг мустаҳкам кучи нимада?

– Совет киноси меҳрибон, самимий, у одамлар ҳақида, ҳаётни кўрсатади. Масалан, худди шу "Жангга фақат қариялар боради" фильмини олайлик. Одамлар севишди, хурсанд бўлишди, хафа бўлишди, ўлишди. Ва барча совет фильмларида мавжуд бўлган бу меҳрибонлик мафтункор эди. Уларда қалбга таъсир қиладиган ҳақиқий нарса бор эди. Ва энди ўйин-кулги ва махсус эффектлар муҳим аҳамиятга эга. Кино имконсиз нарсаданимкон яратади. Бу ишлаб чиқариш учун яхши, лекин санъат ҳақида нима дейиш мумкин? Сунъий интеллект технологиялари кино санъатини тарғиб қилиш ва бойитишда ёрдам берадими, бу қийинсавол.

 Илтимос, ўқитувчилик фаолиятингиз ҳақида гапириб беринг. Талабалар билан ишлашқандай?

– Устозлардан 70 йил давомида тўплаган билимларини уларга етказамиз. Талабалар билан ишлашни ўз фарзандларини тарбиялаш жараёнига қиёслаш мумкин, чунки уларга шунчаки ҳунар ўргатишнинг ўзи кифоя эмас, мулоқотда сезгир бўлиш, уларда юксак ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, ёрдам бериш муҳим. Талабаларга таълим бериш, дастурга мувофиқ, аммо ҳиссий ёндашувларсиз мумкин эмас.

Биз бор-йўғи икки йил ишладик, келаси йилдан машғулотларни – эскизлар ва қисқа метражли фильмлар суратга олишни бошламоқчимиз. ВГИК филиали учун актёрлик студиясини яратиш билан ҳам бандмиз - унинг тезроқ иш бошлашини жуда хоҳлайман ва ҳозир буни амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни қиляпмиз.

 Ҳозирги кунда ВГИК Тошкент филиали актёрлик бўлимига танлов қандай бўляпти?

– Ҳар бир ўринда беш киши.

 Потенциал талабалар кириш имтиҳонларга келганида нимага интилади? Уларнинг профессионал мотивацияси нима?

– Кўпчилик актёр бўлишни хоҳлайди. Лекин бунинг учун кўп меҳнат қилиш – касб асосларини ўрганиш, унинг ўзига хос хусусиятларини ҳис қилиш керак, деймиз.

 Бугун университетда актёрликдан ташқари қайси факультетлар фаолият юритмоқда?

– Университет ташкил топганидан буён бизда актёрлик ва режиссёрлик бўлимлари, сўнгра ишлаб чиқариш бўлимлари ташкил топди, бу йилдан киношунослик факультети очилди. Ёшларимизбилимга бўлган иштиёқи билан мени қувонтирмоқда. Булар ВГИКнинг Тошкентдаги филиалининг биринчи битирувчилари бўлиб, Ўзбекистон киноси тарихидан ўрин олишига ишонаман.

Университетимиз бошқалардан фарқ қилади. Талабаларнинг ота-оналари келиб сўрашади, нега фарзандимиз институтда кўп вақт ўтказишади? Кечгача унинг ичида нима қилишяпти? Улар ўрганишмоқда. Уларга қулай шароит яратишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир эса Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан ҳам ўқишга киришни хоҳловчилар бор.

 Диплом ишида суратга тушишингиз учуннима қилиш керак?

– Шунчаки қўнғироқ қилишса бас, суратга тушишдан хурсанд бўламан. Қандай қилиб ҳаракат қилаётган одамни қўллаб-қувватламаслик мумкин? Шундай қилиш шарт. Бу бизнинг умумий уйимиз, унда биз ёш кино ижодкорларини тарбиялашимиз керак.

 Қачон ўзингизни актёр сифатида ҳис қилгансиз?

– Ҳали ҳам ўзимни актёрдек ҳис қилмайман – ҳали ҳам ўрганяпман. Катта ҳарфлар билан ёзиладиганактёр – буюк шахс. У бошқалар қила олмайдиган нарсани қила олади. Халқ артисти унвони бежизгаэмас – 300 миллионлик Совет мамлакатида бундайлар кўп эмас эди. Халқ бу унвонни алоҳида хизматлари ва истеъдоди учун беради. Ҳозир, афсуски, бу унвонга бошқача ёндошилмоқда, аммо унинг маъносини эсдан чиқармаслик керак - "миллий", яъни халқ томонидан тан олинган, бу унвон ўша актёрнинг томошабин олдида бу номга сазовор бўлганлигини англатади.

 Кино соҳасида ўзини намоён қилмоқчи бўлган йигит-қизларга нима тилаган бўлардингиз?

– Вақт оҳангини, яратган асарининг маъносини ҳис этишни. Кино нафақат кўзлар учун, балки унинг оптикаси орқали руҳ ҳам кўриниб туради. Совет киноси эса шундай руҳга эга эди. Биз ноёб мактабдан ўтдик, аммо замонавий кинони ҳам биламиз. Энди бу даврларни боғлаб, ўз тажрибамизни ёш авлодга етказишимиз керак. Улар бу билимлардан нима олишини кўрамиз – бу уларнинг танлови, уларнинг йўли бўлади. Айни пайтда биз ёрдам бериш учун шу ердамиз.

Манба: MovieStart.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал