Рустам Сагдуллаев Москва театр мукофотини олди

Рустам Сагдуллаев Москва театр мукофотини олди

Таниқли актёр, Тошкент ВГИК устози Рустам Сагдуллаевга “Биллур Турандот” Биринчи театр мукофотининг XXII маросимида “Шон-шараф, қадр-қиммат ва томошабинлар олдидаги хизматлари учун” фахрий мукофоти топширилди.

Тадбир 18 июнь куни Москвадаги Евгений Вахтангов театрида бўлиб ўтди. Дастлаб, “БиллурТурандот” Москва театр мукофоти сифатида пайдо бўлган, аммо, кўриб турганингиздек, у Россиядан ташқарига чиқди.


Мукофот 1991 йилда продюсер ва режиссёр Борис Беленький томонидан таъсис этилган. Бу Россиядаги биринчи нодавлат, мустақил минтақавий ижодий мукофот бўлиб, у томошабинларнинг эътирофи сифатида яратилган.

Ўтган йиллар давомида Василий Лановой, Олег Ефремов, Юрий Любимов, Олег Табаков, Марк Захаров, Армен Джигарханян, Валентин Гафт, Инна Чурикова ва бошқа кўплаб артистлар мукофот лауреатлари бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Рустам Сагдуллаев Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг (ВГИК) фахрий профессори унвонини олган эди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик” ордени соҳиби,актёр “Севишганлар”, “Жангга фақат “қариялар”боради” ва бошқа фильмлардаги роллари билан машҳур. Ўзбек актёри ҳаёти ҳақида материалимизда ўқинг.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал