Подпишитесь
на наш Telegram канал
13–15 март кунлари Қозон шаҳрида “Мир” кинотеатрида Ўзбекистон киноси кунлари бўлиб ўтади ва унда бешта фильм томошабинларга намойиш этилади. Улар асл тилда русча субтитрлар билан намойиш қилинади.
Жумладан, Қозон шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари “Абдулла Орипов”, “Ўзбек қизи”, “Охири йўқ йўл”, “Яша, хотин! Киноларидан баҳраманд бўлишади. Тадбир “Илҳақ” ҳарбий драмаси билан очилади.
Намойишлар Татаристон киносининг юз йиллигини нишонлаш доирасида ўтказилади. Ўзбек киноси кунларининг очилиш маросимининг фахрий меҳмонлари “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ва “Бухорийлар” киностудияси продюсери, асосчиси ва бош директори Улуғбек Абдуллаевлардир.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Тошкентда Татаристон киноси кунлари бўлиб ўтганэди. Ўшанда Алишер Навоий номидаги кино саройида бепул намойишлар ташкил этилди. Томошабинларга “Ибн Фадлан”, “Тарлон”, “Биз 1941 йил болаларимиз”, “Тирикмисиз?” фильмлари намойиш этилганди.
O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda