Тошкентда “Жалолиддин Мангуберди” миллий балети премьераси

Тошкентда “Жалолиддин Мангуберди” миллий балети премьераси

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида 4-5 февраль кунлари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, бастакор Рустам Абдуллаевнинг “Жалолиддин Мангуберди” миллий балетининг премьераси бўлиб ўтди. 

Сюжет охирги Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердининг ватанпарварлиги, мўғул ҳукмдори Чингизхонга қарши мардонавор кураши ва бошқа воқеаларга бағишланган. Жалолиддин Мангубердининг душманга қарши қиличсиз жанг қилмагани ҳақида тарихий фактга алоҳида эътибор қаратилган.


Жалолиддин Мангуберди мардлик тамойилларига содиқ, ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам қаҳрамонлик кўрсатувчи, ота-онасини севувчи, ғамхўр ўғлон, ватанини севувчи ватанпарвар сифатида тасвирланган.

Саҳна асарига Туркиядан таниқли хореограф Меҳмет Балкан, продюсер Чеби Тайфун ва режиссёр ёрдамчиси сифатида хореограф ТюльпанБалкан таклиф этилган. Оркестрга Катта театрнингбош дирижёри Денис Власенко раҳбарлик қилган.


Спектаклда 170 кишидан иборат театрнинг балет, хор ва оркестри иштирок этди. Оммавий спектаклларга Республика ихтисослаштирилган хореография мактаб-интернати ўқувчилари таклиф этилди.

Икки кун давом этган премьера спектаклларида асосий қисмларни театрнинг етакчи солистлари ижро этишди. Жалолиддин Мангуберди образини Улуғбек Олимов, Бекзод Акимбаевлар гавдалантирган. Спектаклда Султон Хоразмшоҳ Муҳаммад Оловуддин ролини Замир Фазлутов, Тимур Юнусов ижро этган. Ойчечак хоним ролини Мафтуна ҳусниддинова, Анастасия Кистановаижро этган. Гулбону ролида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Ҳамроева ва Ширин Власенко, Достон Турғунов Чингизхон образинитасвирлаган.


Мураккаб саҳна кўрнишлари учун махсус дастурлар ишлатилган. Балетда театр саҳнасида биринчи марта қўлланилган техникаларни кўришингиз мумкин. Бунинг учун “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасасининг етакчи саҳна устаси, кўплаб халқаро фестиваллар совриндори Рустам Ҳаметов таклиф этилди.

Спектакл тарихий шахсга ҳурматнинг навбатдаги кўринишига айланди. 2022 йил 29 август куни Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангубердинингёдгорлик мажмуаси очилганини ҳам таъкидлаш жоиз. Унга китоблар, қўшиқлар, спектакллар бағишланган.



O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал