Подпишитесь
на наш Telegram канал

Москвадаги машҳур “Литературные знакомства” нашрида уч нафар ўзбекистонлик ёш муаллифлар – Фарангиз Авазматова, Мадина Машрабхон ва Тамила Ҳабиеванинг асарлари чоп этилди. Бунда уларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ёрдам берди.
Уюшманинг ёшлар билан ишлаш бўлими ҳар йили Зоминда адабий семинарлар ташкил этади. Семинардан мақсад иқтидорли ижодкор ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, миллий адабиётни ривожлантиришдир. Семинарлар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилди.
Иқтидорли иштирокчилар кейин “Менинг биринчи китобим” лойиҳасида асарларини нашр этиш, адабий тадбирларга жалб қилиш ва китобларинитарғиб қилиш борасида қўллаб-қувватланади.
Асарлари Москва нашрига киритилган учта ёзувчи ана шундай семинарлар иштирокчисидир.
“Литературные знакомства” халқаро журнали 2008 йилдан бери мавжуд. Лойиҳа муаллифи ва бош муҳаррири таниқли адабиётшунос Лола Звонаревадир.
O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda