Ўзбекистон ёшлар театри Россия бўйлаб гастролларини давом эттирмоқда. Бу сафар қаерда?

Ўзбекистон ёшлар театри Россия бўйлаб гастролларини давом эттирмоқда. Бу сафар қаерда?

Ўзбекистон давлат ёшлар театри ўз ижодини россиялик томошабинлар билан таништиришда давом этмоқда. Бу сафар унинг санъаткорлари Свердловск областида чиқиш қилишади.

Спектакллар 25–29 сентябрь кунлари Екатеринбург ёш томошабинлар театри ва Д.Н. Мамин-Сибиряк номидаги Нижний Тагил драма театри саҳналарида бўлиб ўтади. Маҳаллий аҳолига “Пушкин тирик” ва “Шоирни тингланг” спектакллари намойиш этилади.

Ўзбекистон ёшлар театри Россиянинг “Большие гастроли” федерал дастури доирасида спектаклларни намойиш этади. Шунингдек, у театр жамоаларининг ижодий ҳамкорлигини кенгайтириш, томошабинларни Россия ва хорижий театрларнинг энг яхши ютуқлари билан таништиришга қаратилган. Спектакллар кенг томошабинлар — катталар, оилалар ва болалар учун мўлжалланган.

Спектакллар арафасида Ўзбекистон ёшлар театрининг гастрол сафарига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади. Дастур, спектакллар ва лойиҳа иштирокчилари ҳақида театр бош режиссёри Анвар Картаев ва актёр, “Шоирни тингланг” саҳна асари муаллифи Шерзод Игамназаровлар батафсил маълумот беради.

Яқинда Ўзбекистон Давлат ёшлар театри Ульяновск шаҳрида бўлиб ўтган “Вместе” IIХалқаро театр фестивалида  иштирок этди. У ерда жамоа муаллиф ва режиссёр Мария Личковскаянинг (РФ) “Пушкин барҳаёт” спектаклини тақдим этди. Маълумки, бу асар шоирнинг таржимаи ҳоли, ҳужжатлари, Пушкин ҳақидаги замондошларининг мактублари ва хотиралари асосида яратилган.

Маълумот учун. “Шоирни тингла” — атоқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий ҳикоялари асосида яратилган фалсафий-биографик драма. Режиссёр: Лейла Сейд-Огли.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал