Ўзбекистонда 20 та бино модернизм даври объекти мақомини олди

Ўзбекистонда 20 та бино модернизм даври объекти мақомини олди

Ўзбекистонда 20 та бино модернизм даври объектимақомини олди ва миллий маданий мерос объектларирўйхатига киритилди. Шунингдек, улар ЮНЕСКОнингБутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун номзодсифатида кўрсатилади.

Модернизм даври объекти мақомини беришЎзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантиришжамғармаси ташаббуси билан амалга оширилди.Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 2024 йил 22 апрелда қабул қилинган.


Биринчи босқичда рўйхатга 10 та янги объект киритилди, яна 10 тасининг мақомига қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Давлат санъат музейи, “Ўзбекистон” ва “Шодлик” меҳмонхоналари, “Космонавтлар” метро бекати, Авиасозлар саройи, Қуёш институти, Тошкент давлат цирки, Тошкент телеминораси, Халқлар дўстлиги саройи, Алишер Навоий номидаги санъат саройи модернизм даври объектлари, “Туркистон” концерт зали ва унинг ёзги майдони ҳамда бошқалар.


Қўшимча қилиб ўтамиз, модернизм даври объектлари Ўзбекистон халқининг миллий бойлиги ҳисобланади. Биноларни рўйхатга киритиш уларнинг муҳофазаси ва сақланиши устидан давлат назоратини ўрнатиш имконини беради. 



O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал