Подпишитесь
на наш Telegram канал
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Дўрмон” ижод уйида русийзабон ёзувчиларнинг “Дўрмон баҳори” иккинчи адабий форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон рус адабиёти намояндалари, ўзбек тилида ижод қилаётган муаллифлар, Қирғизистондан келган меҳмонлар иштирок этди.
Форум Рус адабиёти бўйича кенгаш ташаббуси билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилди, деб ёзади Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Галина Долгая “Народное слово” нашридаги мақоласида.
Тадбир икки кун давом этди. Иштирокчилар Ўзбекистонда замонавий рус адабиётини ривожлантириш, ўзбек ва рус тилларида ўз асарларини яратаётган маҳаллий муаллифлар ўртасидаги ижодий алоқаларни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Форум доирасида маърузалар тақдимоти ва муҳокамалар бўлиб ўтди. Улар қуйидаги режаларни ишлаб чиқдилар:
- таржима жараёнини такомиллаштириш;
- ёшлар билан маданий-маърифий ишлар бўйича биргаликдаги тадбирлар лойиҳаларини амалга ошириш;
- Ўзбекистон тараққиётини акс эттирувчи янги асарлар яратиш.
Форумда “Эски шаҳар” гуруҳи рассомлари – Дилором Маммадова, Дилмурод Йўлдошев ва Абдуҳаким Қодировлар ҳам иштирок этишди. Улар экспромт санъат кўргазмасини ташкил қилишди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси рус адабиёти бўйича кенгаш ҳузуридаги семинар аъзолари – шоирларнинг мусиқий кечалари, шеърлари ўқилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон рус адабиёти классик рус адабиётидан фарқ қилади. Осиё ва славян маданияти, анъаналарининг ўзаро кириб бориши билан боғлиқ бўлган ўзига хос жиҳат мавжуд.
O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda