Қанча битирувчи университетларга кириш имкониятига эга бўлади?

Қанча битирувчи университетларга кириш имкониятига эга бўлади?

Жорий ўқув йилида олий ўқув юртларига пойтахтлик абитуриентларни қамраб олиш энг юқори кўрсаткичга чиқиши кутилмоқда: Тошкент мактабларини битирган 24 мингдан ортиқ ўқувчилар олий ўқув юртларига ҳужжат топширади.

“Ўқувчилар ўртасида мактабни битиргач режаси қандайлиги борасида сўровнома ўтказилди. Сўровнома натижалари 24 мингдан ортиқ, яъни битирувчиларнинг 85 фоизи олий ўқув юртларда ўқиш истагини билдирган. 1700 дан зиёд бола касб-ҳунар коллежлари ва техникумларда ўқишни давом эттиришни истайди, 2000 нафардан ортиғи ишлашга кетмоқда. 400 дан ортиқ битирувчилар ўқишни давом эттириш ёки чет элда ишлашни бошлаш ниятида, 274 нафари эса ҳарбий хизматга боришни режалаштирмоқда», - деди Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бўлим бошлиғи Фароғат Aҳмаджонова.

Ўтган йили битирувчиларнинг 36 фоизи олий ўқув юртларига ўқишга кирди. Ушбу ўқув йилида янада яхши натижалар кутилмоқда.

Нурафшонда ТAТУ (Тошкент ахборот технологиялари университети) филиали очилади. Шунингдек, ушбу университетда ўрта махсус касб-ҳунар таълими босқичида ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш учун техник мактаблар барпо этилади.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал