Ҳайдовчилар жаримадан осон қутуламиз деб ўйлашганди, лекин хато қилишади

Ҳайдовчилар жаримадан осон қутуламиз деб ўйлашганди, лекин хато қилишади

Қонунчилик палатаси депутатлари фото ва видеорадарларда қайд этилган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар 48 соат ичида келиб тушмаса, ҳайдовчилар жаримадан озод этиладиган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Ушбу қонун лойиҳаси кўриб чиқилган йиғилиш 23 апрель куни бўлиб ўтди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқлардаги кўплаб ҳайдовчилар хурсанд бўлишди. Кўпчилик 48 соат ичида келмаса, жарима тўлаш шарт эмас деб ўйлашди.

Бироқ вазиятга ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ойдинлик киритди. 48 соат ичида қайд этилган қоидабузарликлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига ўтказилиши керак, у эса ўз навбатида жарима солади ва керакли манзилга юборади. Агар 15 кун ичида хат етиб бормаса, яъни бу муддат ичида ҳайдовчига хабар берилмаган бўлса, шундан кейингина у жавобгарликдан озод қилинади.

Қонун лойиҳасида яна бир қанча янгиликлар мавжуд. Масалан, электр моторли кичик автотранспорт воситаларини ва алоҳида транспорт воситалари, яъни мопед ёки велосипедни бошқаришда ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Тез тиббий ёрдам воситалари ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий ишларни тугатилиши мумкин бўлади. Бу кераксиз бюрократиянинг олдини олади.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал