Подпишитесь
на наш Telegram канал
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган 62 Қизил Армия аскарининг жасадини эксгумация қилган Эстония расмийларининг ҳаракатларини қоралади. Улар орасида 1944 йил сентябрь ойида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ўзбек халқининг фарзанди Турди Худоберганов ҳам бор эди.
“Биз давлат вандализмининг навбатдаги ҳаракатини кескин қоралаймиз, бу Эстония ҳукумати фашизмга қарши курашда дунёнинг кўплаб халқларининг ҳиссасини унутиб қўйиш истагидан далолат беради”, — деди Мальгинов.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси қабр қазувчиларнинг ҳаракатлари Иккинчи жаҳон уруши натижаларини қайта кўриб чиқишга қаратилган навбатдаги уриниш сифатида баҳоланишини таъкидлади.
“Бошқа мамлакатларда совет ҳарбий ёдгорликларини бузиш, қизил армия аскарлари қабрларини қазиш кампанияси давом этаётган бир пайтда биз ўзбек дўстларимиз билан биргаликда умумий тарихимизни муқаддас ардоқлаймиз”, —дея қўшимча қилди О.Мальгинов.
Россия дипломатик миссияси раҳбарининг сўзларига кўра, умумий ғалабага Ўзбекистон ССРнинг қўшган ҳиссаси беқиёс, Улуғ Ватан уруши миллионлаб юртдошларимизнинг ҳаётига зомин бўлди.
Шунингдек, у Ўзбекистонда уруш қаҳрамонлари хотирасига катта ҳурмат билан қарашини, 2019 йилда Тошкентда ноёб “Ғалаба” боғи ёдгорлик мажмуасининг очилиши шундан далолат эканини таъкидлади.
Россия ҳалок бўлган ўзбеклар хотирасини ҳурмат қилади ва уларнинг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссасини юксак қадрлайди. Масалан, ўтган ҳафта Санкт-Петербургда Ленинградни озод қилишда қатнашган ўзбекистонлик фуқароларга бағишланган кўргазмаочилди. 100 дан ортиқ ноёб фотосуратлар ва ҳужжатли филмлар эвакуация қилинган минглаб болаларни ўз бағрига олган ўзбек аскарлари, фронт орти меҳнаткашлари ва оилаларининг жасорати ҳақида ҳикоя қилади. Кўргазма СССР халқларининг биргаликдаги кураши хотирасига ҳурмат ва Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги бузилмас дўстлик рамзига айланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг қаҳрамонликлари ва тарихий хизматларига бағишланган семинар бўлиб, унда сўнгги тадқиқот маълумотлари тақдим этилган эди. Масалан, яқинда 1,5 миллион ўзбекистонлик урушга кетган, деб ҳисобланган бўлса, аслида бу 1,9 миллион киши эди. Ўлганлар сони 538 мингдан ошди (эски маълумотларга кўра — 396 минг). 200 мингдан ортиқ аскар ва офицер ҳарбий давлат мукофотлари билан тақдирланган бўлса, илгари 120 минг нафари ҳисобланган.
O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda