Камида 5 йиллик иш стажига эга Ўзбекистон аёллари олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади

Камида 5 йиллик иш стажига эга Ўзбекистон аёллари олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган аёллар олий ўқув юртларига имтиҳонсиз кириши мумкин бўлади. Таълим олгандан кейин улар яна 5 йил танлаган йўналиш бўйича ишлашлари керак бўлади.

Қарорда якка тартибдаги квоталарни тақсимлаш, якка тартибда тест синовларини ўтказиш тартиби, шунингдек, иш стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларнинг йўналиши белгилаб берилган.

Дастурда иштирок этиш учун Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича давлат қўмитасидан тавсиянома олиш керак бўлади. Бунинг учун яшаш жойингиздаги туман бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилишингиз керак. Аризалар ҳар йили 1 майдан 1 июнгача қабул қилинади.

Тавсия бир марта чиқарилади ва 3 йил давомида амал қилади. Аёллар Ўзбекистондаги бакалавриат олий ўқув юртларининг таълим йўналишига кириши мумкин бўлади. Бу қарор олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари, хорижий ва нодавлат ташкилотларга тааллуқли эмас.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал