Лотин ва кирилл ёзуви: нима ютамизу, нима йўқотамиз

Лотин ва кирилл ёзуви: нима ютамизу, нима йўқотамиз

Ўзбекистон кирилл алифбосидан бутунлай воз кечишга тайёрланмоқда. 2023 йилга келиб мамлакат тўлиқ лотин алифбосига ўтади. Ёзув ислоҳоти мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг йирик ислоҳотлардан бирига айланиши мумкин. Бугун бунинг афзал томони ва камчиликлари хусусда гаплашамиз.

Республика Совет Иттифоқидан ажралиб чиққанидан бери лотин алифбосига ўтишга бир неча бор уринишлар қилинди. Aммо нега шу пайтгача бу иш амалга ошмади. Асосий савол – ҳозирда бундай ислоҳотга жиддий ёндашиш керакми?.

Нега олдинроқ ишламади

Муваффақиятизликнинг асосий сабаби ислоҳотгача бўлган жараёндаги хатолар, ўзбек зиёлиларининг сустлиги ва тепада турган раҳбариятнинг муносабати эди. Давлат тилини ривожлантириш бўлими бошлиғи Aбдуғафор Қирғизбоев шундай дейди.

Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг мустақил давлатлар ўзининг "мен" ни излай бошлади, миллий қадриятларини тиклай бошлади. 1993 йилда Ўзбекистон парламенти кирилл алифбосидан воз кечиш ва 2000 йилгача лотин алифбосига ўтиш тўғрисида қонун қабул қилди. Aммо бу ислоҳот тайёргарлик жараёнларининг кечикиши, ирода этишмовчилиги ва бошқа сабабларга кўра амалга ошмади.

Кейин муддат 2005 йилгача, кейин 2010 йилгача узайтирилди. Барча муддатлар ўтди, аммо ҳали ҳам лотин алифбосига тўлиқ ўта олмадик.

30 йил давомида Ўзбекистонда "Давлат тили тўғрисида" ги қонун асосида ишладилар. Сўнгги бир йилда тил сиёсатига оид 17 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, давлат тилини ривожлантириш бўлими ташкил этилди.

Чиндан ҳам узоқ тайёргарлик жуда зарур эди. Яқинда лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш учун йўл харитаси эълон қилинди. Ҳужжатда лотин ёзувини ислоҳ қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. 2023 йил 1 январдан республика тўлиқ лотин алифбосига ўтиши кутилмоқда.

Ҳозир нималарга эгамиз

Бугун мамлакатда ёзувнинг иккала кўриниши ҳам амалда. Ўзбек тилидаги мактаб ўқув дастури аллақачон тўлиқ лотин алифбосига ўтган: ҳам дарсликлар, ҳам керакли ўқув адабиётлари. Рус тилидаги мактабларда кирилл ёзувидан фойдаланилади.

Иккала вариант ҳам кўчалар ва транспорт йўналишларида, метро ёзувларида ишлатилади. Бундан ташқари, иккала вариант ҳам телевизорда ва фильмларда қўлланилади.

Давлат идораларининг веб-сайтлари ўзларининг материалларини иккита графикада нашр этади. Барча ҳужжатлар кирилл ёзувида. Шунингдек, ўзбек тилидаги ахборот сайтлари ўзбек ёзувининг иккала версиясидан ҳам фойдаланмоқда.

Муҳокама

Лотин алифбоси тарафдорлари бу алифбога ўтиш Ўзбекистонни дунё ахборот ва маданий макони томон силжитади, деб ҳисоблайди. Aхир, бу заминда узоқ тарих давомида лотин графикаси устунлик қилган.

1917 йилгача Ўрта Осиёдаги ўзбек аҳолиси араб ёзувига асосланган ёзувдан фойдаланган. Бироқ, Октябрь инқилобидан кейин бошқа алифбога ўтишни вазият тақозо қилади. 1926 йилда алифбони лотин версиясига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Бир томондан, бу мақсадга мувофиқ эди, чунки араб графикаси фонетика ва грамматика жиҳатидан ўзбек тилига тўғри келмас эди. Бундан ташқари, ўша пайтда ўтиш аҳоли учун оғриқли бўлмади, чунки кўпчилик саводсиз эди. Одамлар ёзишни нолдан ўрганишлари мумкин эди.

1940 йилга келиб эса Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг III сессиясида кирилл алифбосига асосланган алифбога ўтиш тўғрисида қонун қабул қилинди.

Ўзбекистон аҳолиси икки қисмга бўлинди: лотин алифбосига аллақачон ўрганиб қолганлар ва ёзишни кирилл алифбосида ўрганишни бошлаганлар. Кўп йиллар ўтди, аммо мамлакатда алифбонинг иккала варианти ҳамон қўлланилмоқда. Улардан фақат биттасига ўтиш аҳолининг бир қисмига оғир таъсир қилиши мумкин.

Лотин алифбосининг қабул қилиниши чет тилларини ўрганишни осонлаштириши ҳақиқат. Бундан ташқари, лотин алифбоси туркий тилларга кўпроқ мос келади.

Ёзув тизимини ислоҳ қилиш шу қадар нозик масалага айландики, 2016 йил декабрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ииллий демократик партия (Миллий тикланиш) етакчиси Сарвар Aтамуродов ўз сайловолди дастурига лотин алифбосига тўлиқ ўтишни киритди.

Бироқ, яна бир томони ҳам бор. Кирил алифбосини сақлаб қолиш сабабларидан Aлишер Навоий номидаги энг катта кутубхонада кирилл алифбосидаги ўзбек қўлёзма ва босма нашрлар фондини 600 мингдан ортиқ тўплами сақланаётгани ҳамдир.

Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидаги кутубхона фонди 5 миллион нусхадан ортиқ. Aдабиёт асосан кириллда. Худди шу ҳолат барча бошқа кутубхоналарида бўлгани каби республика университетлари кутубхоналарида ҳам кузатилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистонда “Давр Пресс”, “Aкадемнашр” ва “Ўқитувчи” каби йирик нашриётларда адабиётларнинг қарийб 48 фоизи лотин, 52 фоизга яқини кирилл ёзувида нашр этилади.

Натижада, шуни таъкидлашимиз мумкинки, ёзувни ислоҳ қилиш дунёдаги ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби ҳам халқ, ҳам мутахассислар томонидан қўллаб-қувватланади ёки аксинча. Ҳозирча фикрлар хилма-хил. Бироқ, республика 2023 йилга қадар кирилл алифбосидан бутунлай воз кечишга қарор қилди. Бу содир бўладими ёки яна қолдириладими - буни бир неча йил ичида кўрамиз.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал