Мусиқий ноябрь. Тошкентга 7 нафар россиялик хонанда концерт дастури билан келади

Мусиқий ноябрь. Тошкентга 7 нафар россиялик хонанда концерт дастури билан келади

Ноябрь ойида Ўзбекистон аҳолиси зерикиб, кузги тушкунликка тушиб қолмайди. Бирданига олти нафар россиялик хонанда Тошкентга келади. Zivert, Jah Khalib, HammAli&Navai, Артур Пирожков, “Каста” ва Михаил Турецкийнинг SOPRANOси – ҳар ким ўз хоҳишига кўра концерт танлайди.

Zivert и RASA


Қачон: 11 ноябрь соат 19:00

Қаерда: “Халқлар дўстлиги” санъат саройи

Чипта нархи: 150 000–900 000 сўм

Чипталарни сайтда сотиб олиш мумкин.

Бетакрор Zivert гуруҳи RASA билан биргаликда Ўзбекистонда ўзининг илк концерт дастурини беради. Дастурда кўпчилик ёддан биладиган “Life”, “Fly”, “Беверли Хиллз”, “Credo” ва бошқа машҳур хитлар янграйди.

Jah Khalib 


Қачон: 26 ноябрь, соат 20:00

Қаерда: Humo Arena саройи

Чипта нархи: 50 000–350 000 сўм

Чипталарни сайтда сотиб олиш мумкин.

МДҲ ва Европанинг йирик шаҳарларидаги муваффақиятли чиқишларидан сўнг илк бор Тошкент саҳнасида Jah Khalib  ажойиб дастур намойиш этади.

Ушбу хонанданинг ижоди “Твои сонные глаза”, “На параллельных путях”, “Лейла”, “Ты словно целая Вселенная” ва яна “Созвездие ангела” каби илк треклардан бошлаб йилдан-йилга тингловчилар қалбига янада чуқурроқ кириб бормоқда.

Севимли қўшиқларингизни жонли ижрода эшитиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Каста


Қачон: 19 ноябрь 19:00

Қаерда: Давлат теннис клуби (ГТК) – “Ўзбекистон”

Чипта нархи: 120 000–800 000 сўм

Чипталарни сайтда сотиб олиш мумкин.

“КАСТА” гуруҳи 24 йил олдин мусиқа тарихини ўзгартирган рус рэпининг оталаридан ҳисобланади. Афсонавий тўртлик яна Тошкентда чиқиш қилиб, “Вокруг шум”, “Сочиняй мечты”, “На порядок выше”, “Мы берем это на улицах”, “Ревность” хитлари билан томошабинларни ларзага келтиради.

 

Hammali&Navai


Қачон: 19 ноябрь 19:00

Қаерда: “Халқлар дўстлиги” саройи

Чипта нархи: 150 000–1 100 000 сўм

Чипталарни сайтда сотиб олиш мумкин.

Тошкентда “Пустите меня на танцпол”, “Хочешь, я к тебе приеду”, “Прятки” каби эсда қоларли хитлари ортидан машҳур бўлган россиялик Hammali&Navai рэп дуетининг концерти бўлиб ўтади.

Артур Пирожков


Қачон: 19 ноябрь 19:00

Қаерда: “Халқлар дўстлиги” саройи

Чипта нархи: 200 000–1 200 000 сўм

Чипталарни сайтда сотиб олиш мумкин.

Артур Пирожков ўзининг “Зацепила меня” яккахон дастурида ўзининг севимли хитлари ва янги қўшиқларини ижро этади, барча томошабинларга яхши кайфият бағишлайди.

Октябрь ойида Артур Пирожков Тошкентга келган, биз бу ҳақда мақола ёзган эдик.

Михаил Турецкий, SOPRANO

 

Қачон: 25 ноябрь соат 19:00

Қаерда: “Халқлар дўстлиги” саройи

Чипта нархи: 150 000–800 000 сўм

Чипталарни сайтда сотиб олиш мумкин.

Дунёдаги ягона фақат аёллардан иборат SOPRANO Тошкентда юбилей концерти билан чиқади.

Дастур репертуари ўзига хос микс билан тўлдирилган бўлиб, у ҳатто энг инжиқ томошабинларни ҳам бефарқ қолдирмайди – оғир классика ва ёрқин фолкьлардан тортиб, жонлантирувчи рок, жаҳон хитлари ва ўзига хос поп мусиқасигача. Ҳар бир солист эса айнан сизнинг олдингизда саҳнада очиладиган ноёб образнинг тимсолидир.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал