Никоҳ камайди, ажралишлар кўпайди. Ўзбекистонда 2023 йилдаги демография

Никоҳ камайди, ажралишлар кўпайди. Ўзбекистонда 2023 йилдаги демография

2023 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистонда рўйхатга олинган никоҳлар сони 283 808 тани ташкил этди, бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 4,3 фоизга камайди.

Айтиш жоизки, 2010 йилда никоҳлар сони 292,3 минг, 2015 йилда 287,6 минг, 2020 йилда 296,8 мингни ташкил қилган. Кўриб турганингиздек, турли йилларда бу кўрсаткич ошиб, пасайиб туради.

2023 йилда аёллар учун ўртача никоҳ ёши 22, эркаклар учун 27 ёшни ташкил этди. Бундан ташқари, барча никоҳларнинг 81,3 фоизи 25 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келади.

2023 йилда 49 198 та никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган. Бу 2020 йилга нисбатан 74,4 фоизга кўпдир. Қайд этиш жоиз, ажралишларнинг 60,7 фоизи шаҳар аҳолиси орасида қайд этилган.

50 фоиз ҳолларда ажралишлар фарзандсиз, 27,7 ажралишлар бир болали оилаларда содир бўлган. Ажрашган эркакларнинг ўртача ёши 37,2 ёшни, аёлларники эса 32,8 ёшни ташкил қилган.

Айтганча, Ўзбекистоннинг жами доимий аҳолиси 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра 36,7 миллион кишини ташкил этди. Уларнинг 18,5 миллионини эркаклар, 18,2 миллионини аёллар ташкил қилади.Шаҳар аҳолиси 18,7 миллион, қишлоқ аҳолиси 18 миллион киши.

Ўзбекистонда 4 миллион аҳолига эга вилоятлар сони иккига етди. Самарқанд вилояти аҳолиси 4,2 миллион, Фарғона вилояти аҳолиси 4 миллион.

Аҳолиси 3 миллиондан 4 миллион кишигача бўлган шаҳарлар: Андижон, Қашқадарё, Наманган, Тошкент, шунингдек, Тошкент вилояти. Сурхондарё, Бухоро ва Қорақалпоғистон Республикасида 2 миллиондан 3 миллионгача аҳоли истиқомат қилади. 1 миллиондан 2 миллионгача — Жиззах, Навоий, Хоразмда. Сирдарёда — 1 млн кишигача.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал