Нуфузли ва даромадли иш. Учувчи ва стюардессалик касби ҳақида батафсил

Нуфузли ва даромадли иш. Учувчи ва стюардессалик касби ҳақида батафсил

Ўзбекистонда фуқаро авиацияси жадал ривожланаяпти: ҳамюртларимиз таътил учун борадиган янги йўналиш ва парвозлар пайдо бўлмоқда. Бу соҳанинг ривожланиши, эндигинаавиация йўналишидаги коллежини тугатган, аммо келгуси йўлида иккиланиб турган ёшлар учун айни муддаодир. Биз самовий касбларнинг хусусияти ҳақида гапирамиз.

Учувчи

Учувчиларни замонавий дунёнинг супер қаҳрамонлари деб аташ мумкин. Уларнинг соғлиғи ва кўриш қобилияти яхши, асаблари мустаҳкам, назарияни чуқур билиши ва амалий кўникмалари ривожланган бўлиши керак. Учувчилар ҳамкасблари ва бошқалар учун масъулдирлар, шунинг учун диққатни жамлаш ва вазифага жиддий ёндошиш муҳим.


Касбнинг афзаллиги бутун дунёда талаб ва обрўга эга бўлганидадир. Қоидага кўра, учувчиларнинг маоши яхши – ўртача ҳисобда 7,8 миллион сўмга етади. Бундан ташқари, уларга махсус дастур ва чегирмалар, турли имтиёзлар тақдим этилади. Самолётда парвои баландликда саёҳат қилиш ва дунёни кўриш бошқа соҳаларда камдан-кам учрайдиган касбнинг ноёб афзалликларидир.

Бу ишнинг камчиликлари ҳам бор, масалан уйда кўп бўлмаслик. Иш жадвали одатда тартибсиз, бундан ташқари танани ҳудудларнинг мунтазам ўзгаришига тайёрлаш зарур. Шу сабаб учувчилар тез-тез стресс ва ҳиссий тангликни бошдан кечиришади.

 

Стюардесса

Стюардесса сифатида ишлаш учун авиакомпанияёки махсус курсларини ўташ кифоя. Олий маълумотга эга бўлмаган одамлар бу касбни эгаллаши мумкин, гарчи уолий маълумот имкониятларни кенгайтирса ҳам, жумладан халқаро рейсларга учишга замин яратади.

Стюардесса нафақат чиройли кийиниш ва йўловчиларга ўз вақтида ичимлик етказиб бериш дегани эмас. Улар йўловчиларнинг хавфсизлиги, мажбурий эвакуация, қулайлик ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун жавобгардир.

Плюслар, учувчиларда бўлгани каби, саёҳат қилиш, танишиш ва янги одамлар билан мулоқот қилишни ўз ичига олади. Борт кузатувчилари яхши маош олади, ўртача 3 миллион сўмга яқин, авиачипталарда чегирмалар. Бундан ташқари улар эрта нафақага чиқишади.

Камчиликлари – тана катта босимда юради. Жадвал ҳам тартибсиз, яъни стюардессанинг бўш вақти, шу жумладан шахсий ҳаёти учун кам вақти қолади.

Ишга кириш учун нима қилиш керак?

Агар учувчи ёки стюардессалик касби ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, Ўзбекистондаги авиакомпаниялардан бирида иш топишингиз мумкин. Кўпинча компаниялар ишчи қидираётгани ҳақида эълон бериб боришади. Бу каби эълонларрасмий сайтларида ёки ижтимоий тармоқларда чоп этилади.

Айни пайтда Uzbekistan Airports таркибида ташкил этилган Silk Avia авиакомпаниясига кадрлар қабули давом этмоқда.

Самолёт командирлари ва ёрдамчи учувчилари лавозимига номзодлар парвозлар бўйича таълим муассасасини тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва учувчи гувоҳномасини тақдим этишлари шарт. Парвоз вақти камида 150 соат бўлиши керак. Номзодларга қўйиладиган талаблар – ёши 50 дан ошмаслиги керак.

Борт кузатувчилари ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши ҳамда камида 5 балл тўплаган  IELTS сертификатига эга бўлиши керак. Номзодлар кўркам, камида ўрта маълумотга эга бўлиши ва авиация тиббиёти талабларига жавоб бериши керак. Ёши – 18 ёшдан 25 ёшгача.

Танлов бир неча босқичда ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш учун анкетани тўлдиришингиз, ҳужжатларни тўплашингиз ва уларни info@silk-avia.com электрон почтасига юборишингиз керак. Унда фамилия ва исмни кўрсатиш, шунингдек, “Стюардесса” ёки “Учувчи” ёзувини қўйиш муҳим. Сўровномадан муваффақиятли ўтган номзодлар танловнинг биринчи босқичига таклиф этилади.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал