Рамазон ҳайитида қандай чегирмалар бўлади

Рамазон ҳайитида қандай чегирмалар бўлади

Рамазон ҳайити муносабати билан эълон қилинган 13-15 май дам олиш кунлари учун туризм соҳаси вакиллари бир қатор чегирмалар эълон қилишди.

Aҳолини кўнгилдагидек дам олиши ва мамлакат бўйлаб қулай саёҳат қилишини таъминлаш учун 13-15 май кунлари республиканинг 237 та меҳмонхоналари хизмати учун 3 фоиздан 40 фоизгача, 141 та овқатланиш шохобчалаири эса 5 фоиздан 43 фоизгача чегирмалар эълон қилишди.

46 та маданий мерос объектларида, шунингдек, 33 та музейга кириш чипталарига чегирмалар белгиланди.

Саёҳат пайтида фуқаролар хавфсизлик қоидаларига, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари ва одамлар кўп бўлган жойларда ижтимоий масофани сақлашлари керак.

Uzbektourism.uz веб-сайтида меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари, овқатланиш шохобчалари рўйхати, шунингдек, туризм объектларига кириш чипталарида чегирмалар ва акциялар батафсил эълон қилинган.

Яқинда Рамазон ҳайити Тошкент, Қозон ва Москвада қандай нишонланганлиги ҳақида хабар бергандик.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал