Подпишитесь
на наш Telegram канал
Россия ҳукумати миграция жараёнлари устидан назоратни кучайтиришга, жумладан, мигрантлар учун имтиҳонлар шаффофлигини ошириш ва уларнинг мамлакатда бўлишини қонунийлаштириш учун академик таътилдан фойдаланиш имкониятини чеклаш орқали кучайтирмоқчи, деб ёзади Россиянинг “Известия” нашри.
Мисол учун, Таълим вазирлиги мигрантлар Россияда ишлаш учун рус тили, тарих ва асосий қонунчилик бўйича ёзма имтиҳонларни видеога ёзиб олишни таклиф қилди. Бу коррупция хавфини камайтириши керак.
Бундан ташқари, “Россия Федерациясидаги хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги қонунга мигрантларнинг Россияда бўлишини қонунийлаштириш учун академик таътилдан фойдаланиш имкониятини истисно қилувчи ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда.
Ҳокимларга иш берувчилар билан биргаликда патент бўйича ишлайдиган хорижликларни ишга олишни тўлиқ ёки қисман тақиқлаш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш таклиф этилади. Ҳозирда патентларни Озарбайжон, Молдова, Тожикистон, Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, Эстония ва Латвия фуқароси бўлмаганлар ҳам олишлари мумкин.
Рособрнадзор мигрантлар учун имтиҳонларнинг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш учун Ягона давлат имтиҳонини ўтказиш тажрибасидан фойдаланишга тайёр.
Чет элликларга рус тили, тарихи ва қонунчилигини билиш учун ноқонуний сертификатлар берилиши билан боғлиқ можаролар жорий йилнинг баҳорида Россияда иммиграция қонунчилигининг қаттиқлашишига олиб келди.
Вазиятга жавобан Россия ҳукумати бир қатор чоралар кўрди, жумладан, тижорат фирмалари томонидан имтиҳонлар ўтказишни тақиқлаш, имтиҳонларда Ички ишлар вазирлиги ходимларининг мажбурий иштирок этиши ва тест марказлари тармоғини кенгайтиришни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Ўз навбатида, Ўзбекистонда қонуний меҳнат миграциясини ривожлантириш чоралари кўрилмоқда, чунки бу назорат остида бўлган жараёндир. Бундай миграция билан ишлаш учун кетаётган фуқаролар қаровсиз қолмайди. Уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади, зарурат туғилганда маълум даражада қўллаб-қувватланади. Шу сабабли, мамлакатнинг миграция сиёсатидаги устувор йўналишлардан бири — ташкилий ишга қабул қилишни ривожлантиришдир.
Эслатиб ўтамиз, иқтисод фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси миграция соҳасидаги эксперт Шуҳрат Исақулов PLOV.PRESS учун махсус маъруза қилиб, ноқонуний оқимларни қонуний оқимга айлантириш зарурлиги ҳақида гапирган эди.
O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda