Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди

Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди

3 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган халқ депутатлари пойтахт Кенгашининг сессиясида Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди. Ўтган йилнинг март ойидан буён Умурзоқов ҳоким вазифасини бажариб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ш.Умурзоқов 2023 йилда қишки мавсумга етарли даражада тайёргарлик кўрмагани учун лавозимдан олинган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўрнига тайинланганди. Ўшанда нафақат ўтган ҳоким, балки бошқа кўплаб бошқарма ва тармоқлар раҳбарлари ҳам Президентнинг танқидига учраганди. Шаҳардаги қаттиқ совуқ ва бунинг натижасида юзага келган муаммолар айрим тармоқларнинг иш савиясини кўрсатди.

Ш.Умурзоқов 1979 йилда туғилган. Унинг фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш билан боғлиқ. У 2018 йилгача Бош прокуратура ҳузуридаги Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш департаментини бошқарган, сўнгра “Ўзавтосаноат” давлат компанияси бошқаруви раиси бўлган. 2023 йил март ойида эса Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал