Подпишитесь
на наш Telegram канал

Тез тиббий ёрдам хизматининг ҚорақалпоғистонРеспубликаси, Тошкент, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари бўлинмаларига 100 та Volkswagen Caddy русумли автомашиналар топширилди.
Ушбу модел халқаро талабларга жавоб берадиган илғор тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Салонбемор ва тиббиёт ходимларини қулай жойлаштириш имконини беради.
Автомобил мобиль, ишончли ва тежамкор. Шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш учун юқори техник кўрсаткичларга эга. Машина беморга ҳаракатни тўхтатмасдан зарур тиббий ёрдам кўрсатиш имконини беради.
Қайд этиш жоизки, мамлакатда ишлаб чиқарилган Volkswagen Caddy автомобиллари Jizzakh Autoкомпанияси томонидан йиғилади.
Улар эскирган тез тиббий ёрдам автомашиналарини босқичма-босқич янги ва замонавийларига алмаштириш дастури доирасида берилди.
Жумладан, жорий йил қуйидагилар амалга оширилди:
- январь ойида Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига мамлакатда ишлаб чиқарилган 110 та Volkswagen Caddy русумли автомобиллар берилади;
- февраль ойида 117 та автомобил партияси ҳудудлар ўртасида тақсимланди.
- август ойида Қашқадарё ва Хоразм вилоятларига 50 та автомобил жўнатилди.
Йил охиригача яна 510 та ана шундай автомашинани ҳудудларга етказишрежалаштирилган.
Шошилинч тиббий ёрдам машиналари оғир беморларни касалхонага ўз вақтида ва хавфсиз ташиш воситасидир. Қайд этилишича, янги автомобиллар туфайли қўнғироқларга кечикиб бориш сони кескин камайди. Бу фавқулодда вазиятларда кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради.
O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda