Талабаларнинг қишки таътили қанча давом этиши маълум бўлди

Талабаларнинг қишки таътили қанча давом этиши маълум бўлди

Бўлажак қишки таътил кунларини белгиловчи ҳукумат қарори қабул қилинди. Таътил 22 декабрдан 10 январга қадар давом этади, деб хабар қилади Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби.

Шундай қилиб, қишки таътил анъанавий равишда икки ҳафта давом этади. Қарорда бу таътил ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари учун эканлиги белгиланди.

Шуни таъкидлаш керак, нодавлат таълим ташкилотлари учун ушбу тартиб тавсияхарактерига эга.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал