Тошкент ҳокими қиш мавсумига етарлича тайёргарлик кўрмагани учун лавозимидан озод этилди

Тошкент ҳокими қиш мавсумига етарлича тайёргарлик кўрмагани учун лавозимидан озод этилди

Айни дамда Президент бошчилигида ушбу совуқ кунларда энергия ва газ таъминоти ҳолатига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва бошқа бир қатор амалдорлар истеъфога чиққани аллақачон маълум бўлди.

Ўзбекистон президенти матбуот котибининг маълум қилишича, ҳоким қиш мавсумига етарли даражада тайёргарлик кўрмагани учун лавозимидан озод этилган. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шунингдек, Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод туманлари ҳокимликлари раҳбарлари ҳам ҳоким вазифасини бажарувчи мақомига ўтказилди. Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратурага уларнинг фаолиятини текшириш топширилди.

Йиғилишда Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев ва “Иссиқлик электр станциялари” корхонаси раҳбари Фарҳод Абдураҳмоновлар ҳам истеъфога чиққани ҳам маълум бўлди. “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Ўзтрансгаз” ва “Ўзнефтгаз” АЖ раҳбарлари вақтинчалик мақомга ўтказилди – уларга 3 ойлик синов муддати берилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, об-ҳавонинг совуқ келиши туфайли юзага келган вазият соҳа ва ҳудудлар раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатди. Масалан, Тошкент шаҳри раҳбарлари қиш мавсумига тайёргарлик кўрмагани учун қаттиқ танқид қилинди.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал