Тошкентда Кичик ҳалқа йўлида тезлик чегараси 60 км/соат қилиб белгиланди

Тошкентда Кичик ҳалқа йўлида тезлик чегараси 60 км/соат қилиб белгиланди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича Республика комиссияси Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўли ичидаги барча кўчаларда ҳаракатланишнинг рухсат этилган тезлигини 70 дан 60 км/соатгачакамайтирилишини маъқуллади.

Бундан ташқари, барча вилоят марказлари ва Нукус шаҳрининг айрим кўчаларида тезликни соатига 60 км гача ошириш белгиланган. Урганч ва Наманганда эса чеклов бутун шаҳарга тегишли.

Бу воқеага “Юксалиш” миллий ҳаракати изоҳберди. Улар 3 йил аввал шаҳарларда тезликни пасайтириш ғоясини илгари сура бошлаган, чунки бу йўлларда бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатлар хавфини камайтиради.

Уларнинг маълумотига кўра, Ўзбекистонда ҳар куни бахтсиз ҳодисаларда 5 нафаргача киши ҳалок бўлади, қурбонларнинг ҳар ўнинчиси вояга етмаганлардир. Ўртача тезликни атиги 5% га тушириш ҳалокатлар сонини деярли учдан бирига камайтириши мумкин.

“Юксалиш” шунингдек, йўллардаги бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатларни камайтириш бўйича бошқа чора-тадбирларни ҳам келтириб ўтади:

– транспорт тизимини тўғри лойиҳалаш ва ҳаракатни ташкил этиш;

– ҳайдовчиларни қувиб ўтишига чек қўйиш учунйўл чизиқларини торайтириш;

– хавфсиз ва қулай жамоат транспортини ривожлантириш;

– устуворликни транспортдан одамларга ўтказиш: хавфсиз пиёдалар ўтиш жойлари, велосипедчилар учун йўллар барпо этиш;

– бахтсиз ҳодиса содир бўлган тақдирда жазонинг муқаррарлиги;

– ҳуқуқбузарликларни фото ва видео қайд этиш қамровини кенгайтириш;

– мактабгача ва мактаб таълим муассасаларидаги машғулотлардан бошлаб, йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал