Тошкентда тадбиркор аёллар ҳафталиги бўлиб ўтади

Тошкентда тадбиркор аёллар ҳафталиги бўлиб ўтади

15–19 ноябрь кунлари Тошкентда тадбиркор аёллар ҳафталиги бўлиб ўтади. Бу йилги мавзу “Аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга муваффақиятли ёндашувлар: Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти тажрибаси”.

Тадбирлар кун тартибидан хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, гендер тенглиги масалалари, аёлларнинг кичик ва ўрта бизнесдаги тажрибаси, шунингдек, мамлакатимизнинг етакчи ишбилармон аёллари билан учрашувлар, янги бошловчилар учун амалий маслаҳатлар ўрин олган.


Ишбилармон аёлларга сармоя жалб этиш, яқин ва узоқ хорижлик ишбилармонлар билан фойдали савдо муносабатларини ўрнатишда кўмак берилади.

Ҳафталик тадбирларида давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, хорижий компаниялар вакиллари, қатор мамлакатлар элчилари, хорижлик бизнес экспертлари, Исроил ва Украинанинг бизнес бирлашмалари, илмий ва халқаро молия институтлар, суғурта институтлари ҳам иштирок этади.

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмаси фаолиятини ёритишга бағишланган танлов ғолибларини тақдирлаш энг ёрқин воқеалардан бири бўлади.

Эслатиб ўтамиз, тадбиркор аёллар ҳафталиги хотин-қизларга бизнес ва молиявий саводхонлик бўйича билим бериш, илғор тажрибани оммалаштириш орқали аёллар тадбиркорлиги ҳаракатини янада ривожлантиришга қаратилган.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал