Тошкентда журналистлар учун “Фейкларни фош қилиш. Ҳақиқат ва ёлғонни қандай ажратиш мумкин?” мавзусида тренинг бўлиб ўтади

Тошкентда журналистлар учун “Фейкларни фош қилиш. Ҳақиқат ва ёлғонни қандай ажратиш мумкин?” мавзусида тренинг бўлиб ўтади

14 апрель куни Тошкентда журналистлар учун “Фейкларни фош қилиш. Ҳақиқат ва ёлғонни қандай ажратиш мумкин?” мавзусида тренинг бўлиб ўтди. Ташкилотчилар – “Север-Юг” сиёсатшунослик маркази, “Россотрудничество”нинг Тошкентдаги ваколатхонаси ва PLOV.Press ахборот портали.

Тадбирда Россия ва Ўзбекистон номидан етакчи журналистлар, медиа экспертлар, журналистика соҳасидаги ёш мутахассислар, жумладан: Россия Журналистлар уюшмаси раиси ўринбосари – Алексей Вишневецкий, телебошловчи, “Москва 24” телеканали журналисти Мария Рибакова иштирок этади.

Ҳозирги вақтда медиа-мутахассислар оммавий ахборот воситаларида ишончсиз ва атайлаб ёлғон маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ бўлган кенг кўламли муаммоларга тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда. Янги “медиа” деб аталувчи сохта материаллар кўлами кескин даражага етмоқда. Контент истеъмолчиси ҳақиқатни ёлғондан мустақил равишда ажратиш қобилиятидан маҳрум бўлган вазиятда бундай нашрлар ахборот урушларини олиб бориш учун кучли воситага айланади.

Ахборот жамияти олдида турган янги чақириқларга адекват жавоб бериш жамиятга дунёда содир бўлаётган воқеалар ҳақида объектив тасаввурга эга бўлиш имконини берадиган объектив ва тасдиқланган маълумотларга киришни таъминлайдиган ҳар томонлама ёндашиш керак бўлган вазифалардир.

Тренинг ўтказилиш жойи: Тошкент, ул. Кўҳинур, 44 А, ATECA меҳмонхонаси, IRIS анжуманлар зали.

Тренинг ўтказиладиган санаси ва вақти: 14 апрель 2022 й., 12:00.

Аккредитациядан ўтиш учун контактлар: Анастасия Федосеева, “Россотрудничества”нинг Тошкентдаги ваколатхонаси ходими, +7 915 318 37 80, a.fedoseeva@uzb.rs.gov.ru


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал