Туркиядаги зилзила оқибатида жабрланган орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Туркиядаги зилзила оқибатида жабрланган орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

2023 йил 7 февраль соат 10:00 ҳолатига кўра Малатья вилоятида зилзила оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Республиканинг яна тўрт нафар фуқароси бедарак йўқолганлар рўйхатида, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ.

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. Бундан ташқари, бедарак йўқолганларни топиш бўйича қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Айни дамда Туркияга жўнаб кетган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари 10 минг нафардан ортиқ ўзбеклар истиқомат қилаётган Хатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ва мамлакатнинг Истанбулдаги Бош консуллиги томонидан Ўзбекистон фуқароларини табиий офат содир бўлган ҳудудлардан хавфсиз жойларга кўчириш ва ўз ватанларига қайтариш чоралари кўрилмоқда. Шу тариқа кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси зилзила ўчоғидан олиб чиқилиб, Анқарага олиб кетилди.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонасида зилзиладан жабр кўрган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича кечаю кундуз штаб ташкил этилган. Ушбу телефон орқали боғланиш мумкин: +90-538-035-85-34.

Соат 11:54 ҳолатига кўра, Туркияда зилзила қурбонлари сони 3381 нафарга етди. 20 мингдан ортиқ киши жабрланган. Туркия ва Суриядаги жами қурбонлар сони 4890 нафарни ташкил этяпти.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал