Университет таҳсили: билимга кафолати ёки оддий фаррошликка?

Университет таҳсили: билимга кафолати ёки оддий фаррошликка?

Замонавий дунёда сиз университет таҳсили билан ҳеч кимни ажаблантира олмайсиз - аксарият одамлар олий маълумотга эга. Aммо бу таҳсилнинг қадри қанча? Ҳозирда иш берувчилар институт остонасида ўтказган йилларини эмас, балки тажрибани кўпроқ афзал кўришмоқда, деган фикр ҳам бор. Бу бутунлай тўғри эмас. Қуйида керакли кўникмаларга эга бўлиш учун албатта, олий ўқув юртини тугатиш қанчалик муҳимлиги ва нега бир жойда қотиб қолмаслик лозимлиги ҳақида тўхталамиз.

 Энг аълоси энг яхшисини ўргатади

Пандемия пайтида иш берувчилар ходимларига бошқа тарафдан эътибор қарата бошлашди. Мавҳум шароитда қандай ишлашни биладиган, фаол ва мослашувчан бўладиган кадрлар барча жойда қадрлидир. Компанияларга турли хил вазиятларда муаммоларни ҳал қила оладиган инсонлар керак. Бундай кўникмаларни яхши университет бериши мумкин.

Иш тажрибаси иш берувчилар учун устувор йўналиш бўлишига қарамай, баъзи компаниялар таълимнинг муҳимлигини тушуниб, ўз университетини яратишди ва ҳамкор университетлар билан қўшма ўқув дастурлар тузишди. Дарвоқе, айнан шу тарзда талабалар ўқиш давомида тажриба, ва бошқа керакли кўникмаларни эгаллашлари мумкин.

Меҳнат бозоридаги кучли «ўйинчи»лар кучли ходимларга муҳтож. Улар ҳар доим юқори иш ҳақи ва муносиб меҳнат шароитини таклиф қилишади. Университетларда тизим эса бир хил. Энг яхши олимлар ва профессорлар нуфузли университетларда ишлайди. Шунинг учун бундай таълим муассасаларига кириш қийин.

Энг аълоси энг яхшисини ўргатишга ҳаракат қилади. Пандемия пайтида келажак йўналишлари тиббиёт, илм-фан ва юқори технологиялар эканлиги айниқса, сезилиб қолди. Ушбу соҳа касбларини эса фақат тажриба билан эгаллаш мумкин эмас, улар жиддий билимни талаб қилади. Элита университетлари илғор лабораториялардан фойдаланиш имкониятига эга, ўқитувчиларэса ўз малакаси ва билимини доимо ошириб боради. Бу, айниқса, рақамли ҳаёт асрида жуда муҳимдир. Яқин бир неча йилларга нисбатан замонавий университетларга талаб анча кўпайди. Университетлар нафақат бошқа таълим муассасалари, балки турли хил таълим платформалари билан ҳам рақобатлашиб, ўқитишнинг янги ёндашувларини синовдан ўтказишмоқда. Тинимисиз ривожланиб, замон билан ҳамнафас бўлишга интилаётган университетларда иш берувчилар томонидан жуда қадрланадиган барча керакли кўникмаларни олишингиз мумкин. Бундай университетнинг дипломи токчада чанг босиб ётмайди.

Шу билан бир қаторда

Aслида, барча касблар учун олий маълумот талаб этилавермайди. Баъзилари учун ҳаётингизнинг 5 йилини узундан-узун маърузалар ва зерикарли машғулотларга сарфламасангиз ҳам бўлади. Баъзи касбларни ихтисослаштирилган курсларда ўқиш мумкин. Ахборот технолигиялари соҳасида бундай мутахассисликлар жуда кўп. Бироқ, барчаси сизнинг хохиш ва иродангизга боғлиқ. Aгар тезда асосий билимларни эгаллаб ва тез иш бошлашни истасангиз, унда курслар сизга жуда мос келади. Aммо агар иш берувчилар талашадиган энг яхши мутахассис бўлишни орзу қилсангиз, сизга университет керак. Бирон бир янгилик яратиш учун сизга университет билими керак, масалан, олий математикани, турли хил мураккаб алгоритмлар ва бошқаларни тушунишингиз керак.

Университетга қарши турадигани- бу онлайн курслар- аммо улар фақат кўникмаларни эгаллашга хизмат қилади. Бунинг нимаси ёмон дейишингиз мумкин? Бироқ, иш берувчилар танқидий фикрлайдиган одамларга ва фақат университетга муҳтож.

Бундан ташқари аксарият одамлар таклиф қилинаётган ўқув курсининг ортида ким турганини билишмайди. Эҳтимол, курс эгаси ўзининг сифатсиз маҳсулотини ўтказиш учун одам қидираётгандир. Баъзида эса курсларда унча керакли бўлмаган билимлар ёки шунчаки мавзунинг атрофида айланиб юрадиган маълумотлар берилиши ҳам мумкин. Шунинг учун курсларни танлашда жуда эътиборли бўлиш лозим. Aгар олий маълумотни ушбу йўл билан алмаштиришга қарор қилган бўлсангиз, фақат таниқли брендлар томонидан қўллаб-қувватланадиган курслар учун пулингизни аямаганингиз маъқул. Шунчаки кимларнингдир қўлида "қўғирчоқ" бўлишингизга йўл қўйманг..

Энг билимли

Яхши таълим доимий равишда ўз устида ишлашни тақозо қилади. Ётган тош остида сув оқмайди, ҳатто бу тош дунёдаги энг яхши университетда бўлса ҳам. Рақобатбардош бўлиш учун доимо билим ва кўникмаларини тўлдириб бориш муҳим. Фақатгина олий маълумотга эга бўлишлик, бу яхши мутахассис бўлди дегани эмас. Университет фақат кучли билим олиш ва рвқобатбардош кадр бўлиб етишишга замин яратади холос.

Бир жойда қотиб қолмайдиган, доимий равишда ривожланиб борадиган, бошқаларнингг тажрибасини ўрганадиган кадрларгагина меҳнат бозорида талаб бўлиши мумкин. Биз сизга университетдаги таълимни ойлик курс билан алмаштиришни тавсия этмаймиз, аммо ушбу икки йўналиш – билим ва тажриба манбаларини бирлаштиришни тавсия этамиз.

Бундан ташқари, махсус адабиётларни ўқинг, ақлли ва муваффақиятли одамлар билан мулоқот қилинг, улар билан ўзингизни солиштиринг. Биринчидан, сиз уларга мурожаат қилишни хоҳлайсиз. Иккинчидан, сиз улар босиб ўтган йўлини кузатиб боришингиз, хатоларни таҳлил қилиб, уларни такрорламаслигингиз мумкин.

Қандай бўлмасин, етук кадр бўлишда олий маълумот муҳим рол ўйнайди. Маълумот инсоннинг муносиб иш топиш ва тажрибали мутахассис бўлиш имкониятини оширади. Бироқ, сиз ўзингизни фақат битта университет билан чекламаслигингиз керак, чунки ҳақиқий мутахассислар доимо билимга чанқоқ.



O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал