Валерий Меладзе ва япон белбоғи. Ушбу дам олиш кунларидаги асосий тадбирлар

Валерий Меладзе ва япон белбоғи. Ушбу дам олиш кунларидаги асосий тадбирлар

Келаётган дам олиш кунлари Ўзбекистонда Ўқитувчилар куни нишонланмоқда. Ўқитувчиларингизни табриклашни унутманг, агар вақтингизни қизиқарли ўтказишни истасангиз, кўргазмалар, кўнгилочар дастурлар ва концертларга ташриф буюринг.

Шаҳардаги тадбирлар

Пойтахт меҳмонлари ва аҳолисини бир нечта кўнгилочар дастурлар, шунингдек, рус юлдузининг концерти кутмоқда.

Ўқитувчилар куни учун кўнгилочар дастур

Қаерда: Anhor park.

Қачон: 1 октябрь, соат 17:00.

Кириш бепул.

Байрам муносабати билан боғда дастур ташкил этилиб, унда Валижон Шамшиев, Фарруҳ Комилов, “Макон” кавер гуруҳи, “Само” болалар ижодий гуруҳи ва “Лазги” ансамбли чиқишлари режалаштирилган.

Боғда юлдузлар концерти

Қаерда: Ashxobod Sayilgohi.

Қачон: 1 ва 2 октябрь, 19:00.

Кириш: 10 000 сўм.

Боғ меҳмонлари учун Gafur (1 октябрь), Ойбек ва Нигора (2 октябрь) чиқиш қилади.


Валерий Меладзе концерти

Қаерда: “Халқлар дўстлиги” саройи.

Қачон: 2 октябрь, 19:30.

Кириш: 250 000 сўмдан 2 000 000 сўмгача.

Валерий Меладзе ўзининг яккахон дастурида асосий хитларини ижро қилади.


Кино намойишлар

Куз бўлишига қарамай, баъзи жойларда очиқ ҳавода намойишлар давом этмоқда.

Польша маданияти ойлиги

Қаерда: Focus кино ва театр мактаби.

Қачон: 1 ва 2 октябрь, 20:00.

Кириш бепул.

1 октябрь – Павел Павликовскийнинг “Ида”фильми.

2 октябрь – Анжей Вайднинг “Катин” фильми.

Очиқ ҳавода

Қаерда: “Дўстлик” боғи.

Кириш: катталар учун – 40 000 сўм, 12 ёшгача бўлган болалар – 30 000 сўм.

1 октябрь (19:45, 21:50) – “Малика Катве”, “Аслида бўлмаган жосус”.

2 октябрь (19:45, 21:30) – “Муҳаббат билан, Роза”, “Апокалипсис”.


Савдо марказида болалар учун кўнгилочар дастурлар

Ўзингизга керак нарсаларни сотиб олиш билан бирга, махсус анимацион дастурлар ўтказадиган савдо марказларида болалар учун қизиқарли дам олиш кунини ташкил қилишингиз мумкин.

Қаерда: Sampi Mall.

Қачон: 1 ва 2 октябр, 17:30.

Кириш бепул.

Ушбу дам олиш кунлари савдо марказида “Тошбақа нинза” (1 октябрь) ва “Троллар” (2 октябрь) интерактив шоу-дастурлари бўлиб ўтади.

Қаерда: Parus.

Қачон: 2 октябрь, соат 18:00.

Кириш: 20 000 сўм, 3 ёшгача бўлган болаларгабепул.

Болалар лотереялар ва ширин совғалар билан “Наруто” интерактив шоусидан баҳраманд бўлишади.


Бошқа тадбирлар

Шаҳар, шунингдек, маърузалар, кўргазмалар ва ўйинлар каби бир қатор бошқа қизиқарли тадбирларга мезбонлик қилади.

Бизнес ва ижодкорликни қандай уйғунлаштириш керак маърузаси

Қаерда: Masterskaya арт-студияси.

Қачон: 1 октябрь, соат 12:00.

Кириш: 149 000 сўм.

Рассом  Hope Art  (Надежда Риқсиева) девор расмлари бўйича маъруза қилади. Ўз тажрибаси билан ўртоқлашади, шунингдек, ишнинг нозик сирлари билан ўртоқлашади.

Тематик ақлий ўйинМактабга қайтиш

Қаерда: Guten Pub.

Қачон: 1 октябрь, соат 19:00.

Кириш: 45 000 сўм.

Интеллектуал ўйинда иштирок этиш учун жамоа йиғиб, рўйхатдан ўтиш керак.

“Ранглар уйғунлиги” япон белбоғлари кўргазмаси

Қаерда: Икуо Хираяма номидаги халқаро маданият карвонсаройи.

Қачон: 9 октябргача.

Кириш бепул.

Кўргазма Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган.



O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал