Ўзбекистон фуқароларни “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмлашни бошлайдими?

Ўзбекистон фуқароларни “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмлашни бошлайдими?

“Спутник Лайт — бу бир компонентли вакцина бўлиб, ҳозирда Россияда фаол қўлланилади. Ўзбекистон расмийлари янги препарат ва унинг республикада қўлланилиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Республика санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизмати (СЭС) бошлиғи Баҳодир Юсупалиев мамлакатимиз “Спутник Лайт”дан фойдаланишга тайёрлигини, бунинг учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бир марталик препаратлар жуда қулай ва “бир марталик вакциналарга ўтиш жуда фойдали бўлади”.

“Менимча, биз вакциналар сафини кенгайтиришимиз керак. Пандемия ҳали ҳам давом этаяпти, вакциналар ва ундан фойдаланиш имконияти қанча кўп бўлса, эмлаш тизими шунчалик самарали ишлайди”, – дея қўшимча қилди Юсупалиев.

Коронавирус чинданам ҳали ҳамон биз билан. Пандемия кучайишда давом этаяпти.

Шундай қилиб, Россияга коронавируснинг тўртинчи тўлқини келди. Ҳар куни касалланишлар сони ва энг муҳими, ўлимлар сони бўйича янги рекордлар қайд этилмоқда: мамлакатда бу кўрсаткич кунига мингга яқинлашаяпти, бунақаси ҳали қайд этилмаганди. Вирусологлар коронавируснинг янги тўлқини чўққиси декабрь ойида бўлишини башорат қилишмоқда.

Янги тўлқин Буюк Британияни ҳам қамраб олади, у Covid-19 тарқалиши бўйича дунёда биринчи ўринлардан бирини эгаллайди: сўнгги кунларда бу ерда 40–50 мингта янги ташхис қайд этилган. Шунга қарамай, расмийлар эмлашларнинг муваффақиятига таяниб, ҳали янги чекловлар жорий қилмоқчи эмас.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал