Ўзбекистонда архитектура институтлари ислоҳ қилинмоқда

Ўзбекистонда архитектура институтлари ислоҳ қилинмоқда

Шавкат Мирзиёевга архитектура ва қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш режаси тақдим этилди. Асосий мақсади таълим сифатини ошириш ва амалиётчиларни ўқув жараёнига фаол жалб этишдан иборат.


Тошкент ва Самарқанд архитектура институтлари таълим дастурлари сифатини халқаро даражага олиб чиқиш учун ислоҳ қилинмоқда. Бунинг учун янги факультетлар ташкил этилади, илмий фаолият такомиллаштирилади. Бундан ташқари, таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтади. Ислоҳотлар доирасида бакалавриат йўналишлари сони замонавий шаҳарсозлик ва технологиялар талабларига мослаштириш мақсадида қайта кўриб чиқилади.

Ўқитувчиларнинг ва битирувчиларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари хорижий тажрибага эга малакали мутахассисларни жалб қилади. Маҳаллий профессор-ўқитувчилар илмий стажировка ўташ учун хорижга юборилади.

Мазкур қарорни амалга ошириш учун, хусусан, Ўзбекистон ва Туркия университетлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Шу тариқа, Тошкент архитектура-қурилиш институти Истанбул техника университети билан, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Йилдиз техника университети билан ҳамкорлик қилади.

Ўқув ва амалиёт ўртасидаги боғлиқликни таъминлаш мақсадида ҳар бир бўлимга ишлаб чиқариш корхоналари бириктирилади. Институтларда технопарклар ва инкубация марказлари ташкил этилади, уларда энергия тежамкор қурилиш материаллари яратилади. Шунингдек, компаниялар билан маҳорат дарслари ва амалий машғулотлар ўтказиши, илмий тадқиқотлар натижасини тижоратлаштириши мумкин.

Ўзбекистонда архитектура йўналиши бўйича Олий илмий мактаб пайдо бўлади. Илғор муҳандислик билимлари асосида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлайди. Институтлар қошидаги академик лицейлар фаолияти ҳам ислоҳ қилиниши керак – уларда халқаро ўқув дастури ва “A-level” методлари жорий этилади.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал