Ўзбекистонда жиноятчилик 11,9 фоизга ошди

Ўзбекистонда жиноятчилик 11,9 фоизга ошди

Ўзбекистонда 2021 йилнинг олти ойида 45630 та жиноят содир этилган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 11,9 фоизга кўпдир.

Бу маълумотни Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Сенатдаги ҳисоботи чоғида маълум қилди.

Ҳозирда мамлакатда 100 минг аҳолига 132 та жиноят тўғри келаяпти. Тошкентда бу кўрсаткич 383,3, Фарғона вилоятида – 223,4, Тошкент вилоятида – 168,4, Сирдарё вилоятида – 151,4 ни ташкил этади.

Ўзбекистонда 217 та қотиллик, 4137 та тан жароҳати, 135 та талончилик, 1100 та безорилик, 7618 та ўғирлик, 9439 та фирибгарлик содир этилган.

Ишсизлар орасида жиноятчилик

6 мингга яқин ишсиз (5837), айниқса Aндижон (1130), Тошкент (709), Фарғона (602) вилоятларида ва Тошкентда (595) жиноят содир этган. Бу аҳолини иш билан таъминлашнинг самарасизлигидан далолат беради. 

Оилавий ва маиший муносабатлардаги жиноятлар

Оилаларда носоғлом муҳит вазиятлари кузатилмоқда. Бунинг натижасида оилавий муносабатлар доирасида 2021 йилнинг 6 ойида 77 қотиллик, 798 та тан жароҳати етказиш жиноятлари содир қилинган.

9575 та ҳуқуқбузарликлар оилавий-маиший муносабатлар соҳасида бўлиб, уларнинг 70 фоизи Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Aндижон вилоятларида содир этилган. 

Aёллар ва ёшлар

2021 йилнинг биринчи ярмида 3236 аёл 1163 та жиноят содир этган. Бу кўрсаткич қийин ҳаёт шароитида яшаётган аёлларнинг муаммолари тўлиқ ҳал қилинмаганлигидан далолат беради.

Йил бошидан буён содир этилган 7849 та жиноят ёшлар ва қизлар томонидан содир этилган. Шу билан бирга, жиноят содир этган 3180 шахс иш ва таълим билан таъминланмаган. Бу эса ёшлар билан ишлаш борасидаги чора-тадбирларга эътиборни кучайтиришни тақозо қилади. 

Ички ишлар идоралари ходимлари фаолияти

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан жиноятларнинг 95,3 фоизини очилган, қидирувда бўлган 1833 та кишини қўлга олинган, 218 та киши бедарак йўқолган деб топилган. Ички ишлар органлари ходимлари ташаббуси билан кўрсатилган даврда 15 434 та жиноят фош қилинган (ўсиш 71,4 фоиз).


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал