Ўзбекистонга кириш қоидалари. Чет эллик сайёҳлар учун республикага кириш тартиби

Ўзбекистонга кириш қоидалари. Чет эллик сайёҳлар учун республикага кириш тартиби

Ўзбекистонга нимада ва қандай келиш муҳим эмас: самолётдами, поезд ёки автомобилда, ё бўлмаса туроператор биланми – уларнинг барчаси учун қоидалар мавжуд.

 Самолёт ёки поезд

Самолёт ёки поездда Ўзбекистонга ташриф буюрганлар, транспортга ўтиришдан олдин ПЦР тести салбий бўлган тиббий ҳужжатни тақдим этиши керак. Бу сафарга чиқишидан 72 соат олдин амалга оширилиши лозим.

ПЦР орқали коронавирус инфекциясини текширишга рухсати бор лабораториялар ва тиббиёт муассасалари рўйхати билан шу ерда танишишингиз мумкин.

 Aвтомобиль

Республикага автомобилда кирувчи сайёҳлар ўз ҳисобидан чегара пунктларидаги махсус клиника ва лабораторияларда коронавирус инфекциясининг антитанаси бўйича тезкор текширувдан ўтказилади.

Экспресс тестда салбий натижа кўрсатилгандагина уларга Ўзбекистон ҳудудига киришга рухсат берилади.

“Сариқ”, “қизил” ва “яшил” ҳудудлар

“Сариқ” ва “қизил” ҳудуддаги мамлакатлардан келган шахслар мажбуриятлар бўйича сўровнома тўлдиришади, унга кўра улар яшаш жойида ёки меҳмонхонада 14 кунлик ўзини изоляциялашга риоя қилишлари керак.

“Яшил” ҳудуддаги мамлакатларидан келган шахслар тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қабул қилинади.

 Туроператорларга қўйиладиган талаблар

Зарур бўлганида, чет эл фуқароларини Ўзбекистонга сайёҳ сифатида таклиф қилувчи туроператорлар Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг Чегара қўшинлари туристик хизматларни кўрсатувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар ва туристик хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тақдим этишлари шарт.

“Сариқ” ва “қизил” ҳудуддаги мамлакатлардан Ўзбекистонга ўзлари, туроператор ёки сайёҳлик агентлиги хизматларидан фойдаланмасдан кирадиган сайёҳлар мамлакатга умумий шароитларда киритилади.

 Aгар коронавирус тести натижаси ижобий бўлса

 Aгар Ўзбекистонга келганида коронавирус инфекциясининг белгилари бўйича ўтказилган тест ижобий натижа берса, сайёҳ ортига қайтарилади.

Унинг яшаш мамлакатига қайтиши тегишли авиакомпаниялар ёки бошқа транспорт ташкилотлари йўловчиларини ташишнинг амалдаги тартибига мувофиқ амалга оширилади.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал