Жаҳон рекорди учун. Наврўз байрами муносабати билан Тошкентда 10 минг дона сомса тайёрланади

Жаҳон рекорди учун. Наврўз байрами муносабати билан Тошкентда 10 минг дона сомса тайёрланади

“Наврўз” истироҳат боғида ўзбек сомсасини тайёрлаш бўйича жаҳон рекордини янгилашга ҳозирлик кўрилмоқда. Тадбир 20 март куни бўлиб ўтади. Ташкилотчилар 10 000 сомса ёпмоқчи. Бунинг учун боғда 100 та тандир ўрнатилади.

Боғда эстрада юлдузларининг чиқиши, спортчилар билан учрашувлар, ҳунармандлар кўргазмаси ва лазер шоусидан иборат катта байрам дастури режалаштирилган. Сомсадан ташқари сумалак, палов ва бошқа миллий таомлардан татиб кўриш мумкин.

Ўзбекистон миллий таомларни тайёрлаш бўйича жаҳон рекордини биринчи марта янгилаётгани йўқ. Оғирлиги қарийб 8 тонна бўлган энг катта палов айнан республикага тегишли. Уни 2017 йилда O‘zbegim фестивалида 50 нафар ошпаз тайёрлаганди. Бу рекорд Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари томонидан қайд этилган.


2020 йилда хайрия тадбирида 50 метрлик тандир лаваш тайёрланди. Унда 70 нафар ошпаз ишлаган. Воқеа ижтимоий тармоқларда ҳам жонли равишда намойиш этилди. Йиғилган маблағ хайрия жамғармасига ўтказилди.


Эслатиб ўтамиз, бу йил ўзбекистонликларни узундам олиш кунлари кутмоқда. Улар 19 мартда бошланади ва 5 кун, яъни чоршанба (23 март)гача давом этади.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал