Россия инвестициялар ҳисобидан Ўзбекистоннинг ёрдамчи тармоқлари ривожланишини қўллаб-қувватлайди

Россия инвестициялар ҳисобидан Ўзбекистоннинг ёрдамчи тармоқлари ривожланишини қўллаб-қувватлайди

Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармояси тахминан 13 миллиард долларгабаҳоланмоқда ва 2024–25 йилларда яна сезиларли даражада ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда 26 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Олег Мальгинов маълум қилди.

Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида Ўзбекистоннинг базавий, ёрдамчи тармоқларидаги йирик инвестиция лойиҳалари, замонавий давлат қиёфасини ташкил этувчи, ижтимоий ва иқтисодий барқарорлиги, жумладан энергетика, металлургия, кимё, ахборот технологияларига сармоя киритиш режа қилинган, деди Россия Федерацияси элчиси.

Иқтисодий ҳамкорликнинг қандай аниқ соҳалари қайд этилган:

— бир қатор мавжуд энергетика қувватларини —иссиқлик ва гидроэлектр станцияларни (ИЭС ва ГЭС) модернизация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди;

— атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома лойиҳасининг якуний варианти устида иш давом этмоқда, келаси йил бошида муҳокама қилиниши режалаштирилган бир қатор тегишли таклифлар мавжуд (атом электр станцияси ҳар йили 3 миллиард куб метрга яқин газни тежаш имконини беради);

— қишлоқ хўжалигида, биринчи навбатда, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россия Федерациясига етказиб беришнингжадаллашиши ва географиясининг кенгайиши ҳисобига катта ютуқлар кузатилмоқда (Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг 39,9 фоизи Россия Федерацияси ҳиссасига тўғри келади). Айни пайтда транзит мамлакатларнинг ҳам қизиқиши ортиб бормоқда.

— Яқинда Жиззахда яна бир агротехника мажмуасининг очилишида иштирок этдик. Экспорт таъминотини шакллантиришда кечикишларга йўл қўймаслик учун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб яна 3–4 та шундай мажмуа яратиш режалаштирилган, — деди О.Мальгинов.

— Саноат кооперацияси ривожланмоқда, айни пайтда Чирчиқ ва Жиззахда технопарклар фаолият кўрсатмоқда, яна камида иккитадан очилиш режалаштирилган, бугунги кунда бу лойиҳалар аниқ режалаштириш босқичида;

— ҳудудлараро ҳамкорлик фаол ривожланмоқда —бугунги кунда Россия Федерациясининг деярли барча ҳудудларида, сони 80 дан ортиқ бўлиб, Ўзбекистон билан ҳам муайян хўжалик юритувчи субъектлар, ҳам алоҳида ҳудудлар билан у ёки бу даражада алоқаларни ривожлантирган. Етакчилар орасида Татаристон Республикаси, Санкт-Петербург, Москва, Самара, Челябинск, Свердловск области ва Россия Федерациясининг бошқа таркибий тузилмалари бор;

— “Иннопром. Марказий Осиё”. 2024 йилда апрельойида Тошкентда нафақат Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, янада кенгроқ қатнашчилар иштирокида ўтказилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, кўргазма майдони сезиларли даражада ўсиши мумкин.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий ва сармоявий шерикларидан бири бўлиб қолмоқда. 2023 йилнинг 10 ойи якунларига кўра, Россия Федерацияси ташқи савдо айланмаси бўйича иккинчи ўринни эгаллади (7,9 миллиард доллар ёки 15,6 фоиз). Жорий йилнинг январь-сентябрьойларида Ўзбекистон иқтисодиётига Россиядан киритилган инвестисияларнинг улуши хорижий инвестициялар умумий ҳажмининг 15,9 фоизини ташкил этди.

Россия бизнеси турли соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда: енгил ва кимё саноати, тоғ-кон саноати, металлургия, автомобилсозлик, фармацевтика, энергетика, телекоммуникация, инфратузилма.

Ўтган йили Ўзбекистонга Россия нефть хомашёси ва нефть маҳсулотлари, нефть-кимё маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.

Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши кўп жиҳатдан юқори малакали кадрларга боғлиқ. Бу йўналишда Россия Федерацияси дўст мамлакат олий таълимида фаол иштирок этиб, Ўзбекистон мутахассислари салоҳиятини юксалтиришга катта ҳисса қўшмоқда.

Матбуот анжуманида Олег Мальгинов икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида Россия-Ўзбекистон таълим соҳасидаги алоқаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

— 2024 йилда Россия Ўзбекистондан келган талабалар учун Россия олий ўқув юртларида ўқиш учун 800 та бюджет квотаси ажратади. Таъкидлаймизки, Ўзбекистонда Россия олий таълимини олишга қизиқиш юқорилигича қолмоқда. Ўзбекистон Россия олий ўқув юртларида ўқиш учун келган талабалар сони бўйича етакчи ҳисобланади. Жами 53 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талаба Россия дастурлари бўйича таҳсил олмоқда (шундан 4 минг нафари тиббиёт йўналиши талабалари). Ўзбекистондан 57 нафар мутахассис тиббиёт мутахассислиги бўйича малака оширди, — деди Россия элчиси.

Шунингдек, у ўзбекистонлик талабаларнинг ўз ватанларида рус таълимини олишида Ўзбекистондаги Россия университетларининг филиаллари (ҳозир улар 14 та) катта рол ўйнашини таъкидлади. Бу йил  Менделеев номидаги Россия кимё-техника университети, МИФИ, МГИМО (бакалавриат йўналиши бўйича), шунингдек, МДЛУ (Қарши давлат университети (ҚарДУ) ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) билан “икки диплом” дастурига эга)ўзларининг илк битирувчиларини чиқарди. Россия филиаллари битирувчилари эса меҳнат бозорида доимо талабга эга ва деярли ҳаммаси иш билан таъминланган.

Тинч атом соҳасидаги энг замонавий билимларниМиллий ядровий тадқиқот университетининг Тошкент филиали талабалари эгаллайди. Жорий йилда Ўзбекистонда муҳим воқеа — 62 нафар бакалаврнинг ушбу олий ўқув юртининг илк битируви бўлди. Шу билан бирга, битирувчиларнинг ярми (30 киши) магистратурада ўқишни давом эттирмоқда, улардан 24 нафари ҳозир Москвадаги асосий университетда таҳсил олмоқда.

— Россия филиаллари битирувчилари меҳнат бозорида доимо талабга эга ва уларнинг деярли барчаси иш билан таъминланган, — деб таъкидлади Россия элчиси.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал