Россиялик эксперт фикри: СПЕКА аниқ қадамларга ўтмоқда

Россиялик эксперт фикри: СПЕКА аниқ қадамларга ўтмоқда

Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти илмий ходими Александр Воробёв 24ноябрь куни Бокуда бўлиб ўтган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастури (СПЕКА) саммити якунларига изоҳ берди.

PLOV.PRESSда аввал хабар қилинганидек, юбилей саммитда Ўзбекистон Президенти СПЕКАни ривожлантириш бўйича янги ташаббусларниилгари сурди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот агентлигига берган шарҳида россиялик эксперт Тошкентнинг иқтисодий минтақавий шерикликни ривожлантиришдан жиддий манфаатдор эканини таъкидлади.

— Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастури йиғилишидаги иштироки Тошкентнинг минтақавий шериклар билан иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашдан жиддий манфаатдор эканини кўрсатади.

Бундай ташаббуснинг БМТ шафелигида амалга оширилиши дастурнинг юксак мавқеидан далолат беради ва унинг муваффақиятга эришиш имкониятларини оширади.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳам, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва транспорт алоқаларини яхшилашдан манфаатдор, бу ҳам ўзаро етказиб бериш, ҳам учинчи мамлакатлардан товар ва хизматлар транзити учун муҳим аҳамиятга эга.

Бокудаги учрашув, шунингдек, ундан олдинги қатор тадбирлар, масалан, Женевада бўлиб ўтган СПЕКА вазирлар йиғилиши ташаббус иштирокчилари босқичма-босқич режалаштиришдан аниқ қадамларни амалга оширишга ўтаётганидан далолат беради.

Бу, масалан, Транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш ҳудудий марказини ташкил этишдир. Ушбу Марказнинг ишга туширилиши транспорт сиёсати соҳасидаги мувофиқлаштиришнинг сезиларли яхшиланишига олиб келади ва Марказий Осиё давлатларининг транспорт алоқаларини мустаҳкамлайди.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал