Дўстлик автопойгаси. МДҲ қаерга боради?

Дўстлик автопойгаси. МДҲ қаерга боради?

28 апрелдан 8 майга қадар бўлиб ўтадиган VII халқаро автойпойга иштирокчилари МинеральниеВодидан Хивагача 3000 км дан ортиқ масофани босиб ўтадилар. Буларнинг барчаси нафақат А нуқтадан Б нуқтага бориш, балки йўлларни яхшилашга ҳисса қўшишдир.

Пойга Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади. Жумладан, иштирокчиларни нон-туз билан илиқ кутиб олиш, миллий жамоалар чиқиши, бир вақтнинг ўзида учта давлатнинг диққатга сазовор жойлари ва урф-одатлари билан танишилади.


Автопойга йўналиши қуйидагича: Минеральние Води – Железноводск – Пятигорск – Нальчик –Владикавказ – Магас – Грозний – Махачқалъа –Астрахань – Россия ва Қозоғистон чегараси –Атирау – Кулсара – Бейноу – Қозиғистон ва Ўзбекистон чегараси – Қўнғирот – Нукус – Хива.

Ҳар йили ўтказиладиган мазкур автопойга ўз олдига транспорт йўлакларини ривожлантириш ва йўллар сифати, чегарадан ўтиш тартиб-қоидаларини такомиллаштириш, хавфсизликни ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, мамлакатлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш каби кўплаб мақсадларни қўйгани муҳим. Шунинг учун ҳар сафар у турли хил тадбирлар ва учрашувлар билан бирга бўлади.

Жорий йилда Махачқалъа ва Нукус шаҳарларида халқаро илмий-амалий анжуманлар ўтказилади. Транспорт инфратузилмаси объектлари – йўллар, кўприклар, туннелларни текшириш ва диагностика қилиш амалга оширилади.

Йўналиш бўйлаб саёҳатчи халқаро семинар ўтказилади. Турли шаҳарларда йўл жамоатчилиги, вазирлик ва идоралар, йўл ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилади. Демак, ҳамма оддий автоуловчилардан тортиб, олимлару вазирларгача йўлларнинг ҳолатини яхшилашни муҳокама қилади.

Пойга МДҲ Ижроия қўмитаси, транспорт вазирликлари, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ва йўл бошқармалари кўмагида Йўлчиларнинг ҳукуматлараро кенгаши томонидан ташкиллаштирилмоқда.

Ўтган йили автопойга тўрт давлат: Озарбайжон, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтганди. Ўшанда йўналиш 2500 км эди. 2023 йилги автопойга 11 кун давом этганди.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал