Қозоғистонда ишлаётган ўзбекистонликлар фирибгарлардан огоҳлантирилди

Қозоғистонда ишлаётган ўзбекистонликлар фирибгарлардан огоҳлантирилди

Сўнгги пайтларда Қозоғистонда фирибгарлик ҳолатлари тез-тез учрамоқда, яъни, товламачиларишлаш учун келган муҳожирларига қўнғироқ қилиб, ўзини Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ходимимиз деб таништирмоқда. Улар ҳужжатларни маълум пул эвазига расмийлаштириш ва бундан ташқари, ташриф буюрувчилардан паспортларни беришни таклиф қилишмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Остонадаги элчихонаси расмий огоҳлантириш берди.

Элчихона ватандошларини шубҳали таклифларга ишонмаслик ва ҳужжатларини бегоналарга бермасликка чақирди.

Давлат хизматлари марказларида ишлаш ёки вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олиш тавсия этилди.

Бундан ташқари, элчихона ўзини Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари сифатида кўрсатувчи фирибгарлар билан алоқа қилиш ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақиради. Бунинг учун бош консуллик ва элчихона, шунингдек, Қозоғистон Бош прокуратураси ёки полицияга мурожаат қилишмумкин.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал