Қозоғистонда қолган юк машиналари Ўзбекистон орқали жўнатилади

Қозоғистонда қолган юк машиналари Ўзбекистон орқали жўнатилади

Айни пайтда Қозоғистон юк автомашиналарининг Ўзбекистон ҳудуди орқали Манғистау ва Туркистон вилоятларидаги “Тажен” ва “Конисбоев” назорат-ўтказиш пунктларидан транзит орқали ўтиш тартибини соддалаштириш муҳокама қилинмоқда. Бу Қозоғистондаги кучли сув тошқини туфайли зарур бўляпти.

Сув тошқини Атирау вилоятидаги Кулсара-Дўсор автомобиль йўлининг бир қисмини емиришга олиб келди. Шу сабабли жами 400 дан ортиқ юк автомашиналарининг ўтишида қийинчиликлар юзага келмоқда. Манғистау вилоятида 100 дан ортиқ юк машиналари тўпланиб қолган.

Сув босган ҳудудлар видеоларини PLOV.PRESS телеграм каналида томоша қилиш мумкин.

Қозоғистондаги сув тошқинлари сўнгги 80 йилдаги энг даҳшатли табиий офатга айланди. Улар март ойининг охирида бошланди. 10 апрелдан бошлаб Қозоғистоннинг 17 вилоятидан 10 тасида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

15 апрель ҳолатига кўра, Ақтўбе, Кўстанай, Ғарбий Қозоғистон, Абай, Улитау ва Ақмола вилоятларида 5411 хусусий турар-жой биноси ва 1607 ҳовли ҳудуди сув остида қолмоқда. Сув тошқини бошланганидан буён 111 194 киши қутқарилди ва эвакуация қилинди, улардан 39 222 нафари болалар.


103 та йўл тошқини, 80 та йўлларни ювиш, шу жумладан 9 та кўприк ва 71 та йўл қопламалари назорат остида қолмоқда.

Қутқарув ишларига 33 334 киши ва 4 066 та техника, 835 та сув насос ускунаси ва 275 та сув кемаси, 11 та самолёт жалб қилинган.

Айни пайтда улар тошқин оқибатларини бартараф этишда давом этмоқда. Тошқинга қарши чора-тадбирлар ва авария-қутқарув ишлари, эриган сувларни чиқариш, ариқлар қирғоқларини мустаҳкамлаш ва бошқа ишлар амалга оширилмоқда.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал