Россия телетомошабинларига Бухоро анъаналари ҳақида сўзлаб берилади

Россия телетомошабинларига Бухоро анъаналари ҳақида сўзлаб берилади

Россиянинг “Россия-1” телеканали томошабинларига Бухоро ҳақида махсус репортаж намойиш этади. Мир Араб мадрасаси, ҳунармандчилик марказлари, шаҳарда сақланиб қолган урф-одат ва анъаналар ҳақида кўпроқ маълумот берилади.

Кўрсатув 26 ноябрь куни эфирга узатилади.


Лойиҳа Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

“Россия-1” — бу бутун Россия федерал давлат телеканали. Ҳар йили у Россиядаги энг кўп томоша қилинадиган каналлардан бирига айланади. Кўрсатув туфайли авваллари Ўзбекистон урф-одатлари билан қизиқмаган одамлар улар ҳақида кўпроқ маълумот олиши мумкин бўлади.


Қайд этиш жоиз, Россия оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ва турли ҳудудларга тобора кўпроқ қизиқиш билдирмоқда. Масалан, сентябрьойида Россиянинг “Менинг сайёрам” телеканалида республиканинг туризм салоҳиятига бағишланган фильм намойиш этилди.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал