Подпишитесь
на наш Telegram канал
Дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири, Ўзбекистон дурдонаси Самарқанд шаҳри 2024 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг маданий пойтахти деб эълон қилинди. У бу эстафетани Санкт-Петербургдан олди. Самарқанд нимаси билан ажралиб туради?
Бугунги кунда Самарқандда 14 та археологик, 410 та меъморий ёдгорлик, 23 та диққатга сазовор жой, 36 та монументал ёдгорлик, жами 483 та моддий-маданий мерос объектлари мавжуд. Тарихий биноларнинг аксарияти Самарқанд темурийлар салтанатининг пойтахти бўлган XV–XVII асрларга тўғри келади.
Қадимий шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойлари Регистон майдонидаги учта мадраса, Бибихоним жоме масжиди, Шоҳи Зинда мақбара мажмуаси, Гўри Амир мақбараси ва Улуғбек расадхонасидир.
2001 йилда Самарқанд шаҳрининг тарихий қисми “Самарқанд —маданиятлар чорраҳаси” номи билан ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шаҳарда кўплаб илмий, педагогик ва маданий ташкилотлар жойлашган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекдаги Ҳамдўстлик саммитида сўзлаган нутқида Самарқандда МДҲ мамлакатлари маданияти, санъати ва киноси ҳафталигини ўтказишни таклиф қилди. Ўзбекистон ҳамдўстлик мамлакатлари ёшлар пойтахти деб эълон қилинган Тошкент шаҳрида ҳам ёшларга оид қатор тадбирларга мезбонлик қилади.
Яна шуни айтиш керак, Самарқанд бундан 100 йил аввал 1924 йилда Совет Ўзбекистонининг биринчи пойтахти бўлган. Бугунги кунда аҳоли сони бўйича республикада учинчи шаҳар (2023 йил 1 январь ҳолатига кўра шаҳарда 573,2 минг киши рўйхатга олинган).
O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda