Санкт-Петербург МДҲ маданий пойтахти эстафетасини Самарқандга топширди

Санкт-Петербург МДҲ маданий пойтахти эстафетасини Самарқандга топширди

21 ноябрь куни “Санкт-Петербург — МДҲнинг маданий пойтахти” дастурининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Эстафета Самарқандга топширилди —келаси йили Ўзбекистоннинг айнан шу шаҳри Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги маданият соҳаси вакилларини қабул қилади.

2023 йилда пойтахт бўлган Санкт-Петербург ушбу тадбирга юзга яқин тадбирларни бағишлади. Жумладан, кутубхоначиларнинг халқаро конференцияси, Ҳамдўстлик давлатларининг етакчи музейлари директорларининг учрашуви, XVIII Санкт-Петербург халқаро китоб салони, “Хориждаги рус театри рус маданияти институти сифатида” IV халқаро конференцияси ва бошқалар бўлиб ўтди.

Якуний тадбир Д.Шостакович номидаги академик филармониядаги ёшлар симфоник оркестрининг концерти бўлди. 2007 йилда ташкил этилган ансамбл таркибига анъанавий тарзда Ҳамдўстлик давлатларидан нуфузли мусиқа танловлари ғолиблари бўлган ёш мусиқачилар киради. Ўзбекистонлик санъаткор Жасур Ҳайдаров ҳам солист сифатида саҳнага чиқди.

2024 йил март ойида Самарқанд шаҳрида Маданият пойтахти сифатида МДҲ театр фестивали бўлиб ўтиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, келаси йили Тошкент шаҳри МДҲ ёшлар пойтахти, Хива эса Ислом оламининг туризмпойтахти мақомига эга бўлади.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал