Туркия ва Сурияда кучли зилзила юз берди. Вайронагарчилик ва қурбонлар бор

Туркия ва Сурияда кучли зилзила юз берди. Вайронагарчилик ва қурбонлар бор

Қаҳрамонмараш вилоятида (Туркия вақти билан) соат 04:17 да 7,4 магнитудали зилзила юз берди ва бир қатор шаҳарларда вайронагарчиликка олиб келди. Бундан ташқари, вайронагарчилик Суриянинг бирқанча ҳудудларида содир бўлган, зилзила Ливан пойтахти Байрутда ҳам сезилган.

“Қаҳраманмараш-Пазарчиқ марказида соат 04:17 да содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила яқин атрофдагиҳудудларда, айниқса Ҳатай, Адана, Усмония, Диярбакир, Малатя ва Шанлиурфада кучли сезилди”, –дейилади “РИА Новости” хабарида Фавқулоддавазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларинибартараф этишдаги Туркия баёнотига таяниб.

Зилзила эпицентри Газиантепдан 27 км узоқликдажойлашган. Бу шаҳар аҳолиси бир миллион кишиданошади. Манба 10 км чуқурликда жойлашган. Зилзила22 та афтершок билан бирга бўлган, энг кучлимагнитуда 6,6 бўлган.


Шанлиурфа шаҳрида 16 та бино қулаб тушди. Усмониявилоятида, дастлабки маълумотларга кўра, 34 та бино, Малатяда эса 130 та бино қулаган. Қаҳраманмараш, Адияман, Диярбакир ва Малатяда ҳамвайронагарчиликлар юз берди.

Зилзила туфайли бир вақтнинг ўзида бир нечтаминтақаларда энг юқори даражадаги огоҳлантиришэълон қилинди, бу халқаро ёрдам сўрашини англатади. Қутқарувчилар аллақачон ҳалокатларнингоқибатларини бартараф этишга киришган.


Вайронагарчиликлар қўшни Сурияда ҳам кузатилмоқда: мамлакат шимолидаги Алеппо шаҳрининг айрим ҳудудларида кўплаб бинолар қулаб тушди, Хамадаги Ал-Арбаин кварталида бир нечта бинолар қисман қулади, Суриянинг Латакия чеккасида бино қулаб тушди ва яна бир нечтаси шикастланди.

Туркиядаги зилзила 09:20 (Туркия вақти билан) ҳолатига кўра, 284 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 2383 киши жароҳатланди, 1700 дан ортиқ уй вайрон бўлди. Сурияда 237 киши ҳалок бўлди, яна 639 киши жароҳат олди. Шундай қилиб, қурбонлари сони 500 кишидан ортди.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал