Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси “Крокус Сити Холл”да жабрланган оилаларнинг 100 нафар болалари дам олиши учун тўловни амалга оширади

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси “Крокус Сити Холл”да жабрланган оилаларнинг 100 нафар болалари дам олиши учун тўловни амалга оширади

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси делегацияси Россия Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси XII қурултойида иштирок этди. Ўзбекистон делегацияси номидан Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов сўзга чиқиб, мураккаб геосиёсий вазиятни қайд этиб, яқинда “Крокус Сити Холл”да содир этилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.


Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси жабрланган оилаларнинг 100 нафар фарзандига республикадаги соғломлаштириш оромгоҳларида бепул дам олиш, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштиришни таклиф қилди. Федерация парвоз харажатларини ҳам қоплайди.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни “Крокус Сити Холл”концерт залида отишма ва ёнғин содир бўлган, натижада 144 киши ҳалок бўлган, 500 дан ортиқ киши жароҳатланган эди.

Қудратилла Рафиқов ўз нутқида, шунингдек, касаба уюшмалари ҳамкорлиги икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

3-5 апрел кунлари Москвада бўлиб ўтган Россия Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси қурултойида турли касаба уюшмалари ва касаба уюшмалари бирлашмаларидан 600 делегат, шунингдек, 10 мамлакатдан миллий касаба уюшма тузилмалари вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар Россия касаба уюшмалари ҳаракатининг долзарб масалалари бўйича қабул қилинган қарорлар билан таништирилди. Ахборот ва ёшлар сиёсати, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, касаба уюшмалари тузилмаси каби мавзулар муҳокама қилинди.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал