Ўзбекистон темирйўлчилари Афғонистондаги станцияни қайта тиклади

Ўзбекистон темирйўлчилари Афғонистондаги станцияни қайта тиклади

Ўзбекистон Афғонистондаги Наибобод темир йўл вокзалини қайта тиклади, унинг шарафига 7 август куни очилиш маросими бўлиб ўтди. Қайд этиш жоизки, мазкур станция Россия ва бошқа мамлакатлардан Покистон, Ҳиндистон ва Жанубий Осиёга юк ташиш учун муҳим марказга айланади.

Қайта тиклаш ишлари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Термиз минтақавий темир йўл узели ва “Сўғдиёна транс” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Маълумки, таъмирлаш нафақат вокзалнинг ўзида, балки 75 км узунликдаги темир йўл линиясида ҳам амалга оширилган.


Станция очилиши доирасида станциягабиринчи юк вагонлари етиб келди. Тадбирдаиштирок этган расмийлар Афғонистоннингминтақавий логистикадаги аҳамиятинитаъкидладилар. Мамлакат Марказий Осиё ваЖанубий Осиёни автомобил ва темир йўл йўллариорқали боғлайди.

Бундан ташқари, минтақада логистикани янадаяхшилаш мақсадида Мозори Шариф — Кобул —Харлачи йўналиши бўйлаб Трансафғон темир йўлиқурилиши лойиҳасини амалга оширишнижадаллаштириш ҳақида сўз юритилди.


“Наибобод” станциясининг очилиши вилоят транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда янги босқични бошлаб беради. Бу Афғонистоннинг ўзи, шунингдек, манфаатдор мамлакатларнинг савдо-иқтисодий ривожланишига туртки бериши мумкин.

Айтиш жоизки, транспорт коридорлари ва янги логистика йўналишларини ривожлантириш Ўзбекистон ўз олдига қўйган стратегик вазифадир. Бунга, биринчи навбатда, бошқа давлатлар билан шериклик орқали эришилади, айниқса, бу ерда Россиянинг ролини алоҳида таъкидлаш керак. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Жанубий транспорт йўлаги”ни яратиш бўйича меморандум имзоланган эди. У Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Россия орқали ўтади.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал