Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этишга ёрдам бермоқда

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этишга ёрдам бермоқда

7 февраль куни президент топшириғига кўраЎзбекистондан икки самолёт Туркиянинг энг кўпжабрланган Адана ва Газиантеп шаҳарларигагуманитар ёрдам ва бир гуруҳ қутқарувчилар етказибберди. Мутахассисларимиз кенг кўламли табиий офатоқибатларини бартараф этишга кўмаклашмоқда, дебхабар беради “Дунё” ахборот агентлиги.

Қутқарувчиларимиз зудлик билан ўзбеклар истиқоматқиладиган ҳудудда ишга киришди. Ўзбекистондан олибкелинган гуманитар юкларни ҳам муҳтожларга етказибберишади.

Маълум қилинишича, Туркиянинг зилзила содир бўлганжанубий вилоятларида кўплаб ўзбеклар истиқоматқиладиган маҳалла ва қишлоқлар бор. Гап 15 мингданортиқ ўзбек истиқомат қиладиган Ҳатай туманидагиОвакент қишлоғи ҳақида кетмоқда. Бу ҳудуд энг кўпзарар кўрган жойлардан бири ҳисобланади. Туркиярасмийлари билан эришилган келишувга кўра, буҳудудга Ўзбекистондан 100 га яқин қутқарувчижўнатилган.

Маълум қилинишича, айни пайтда ҲатайнингЖумабозор қишлоғида ҳам қидирув-қутқарув ишлариолиб борилмоқда. Иш кунига 24 соат амалгаоширилади.

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ва бутунўзбек халқига катта раҳмат! Улар бизни оғир кунимиздаёлғиз қолдиришмади. Бизга гуманитар ёрдам ва биргуруҳ қутқарувчилар юборилди. Улар оғир аҳволдабўлган одамларга зарур ёрдам кўрсатмоқда. Гуманитарёрдам жабрланганларга қисқа фурсатдаетказилмоқда”, – деди Адана шаҳрида жойлашганЎзбеклар уюшмаси раҳбари Усмон Бек.

По данным Интерфакса на 07:00 по ташкентскому времени, число погибших в результате разрушительного землетрясения в Турции и Сирии возросло по меньшей мере до 7 726 человек, а раненых до 37 тысяч. Вице-президент Турции ФуатОктай сообщил, что 16 139 команд проводят поисково-спасательные операции на месте бедствия. Более 70 стран прислали команды спасателей и другую помощь.

“Интерфакс” агентлигининг маълум қилишича, Тошкентвақти билан соат 07:00 ҳолатига кўра, Туркия ваСурияда содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонларисони камида 7 726 кишига, жароҳатланганлар сони эса37 000 кишига етган. Туркия вице-президенти ФуатОктай, офат жойида 16 минг 139 гуруҳ қидирув-қутқарув ишларини олиб бораётганини айтди. 70 дан ортиқ давлат қутқарув гуруҳлари ва бошқа ёрдамларниюборди.

Расмий маълумотларга кўра, айни дамда ҳалок бўлганбир Ўзбекистон фуқароси ҳақида маълум. Яна 4 нафари бедарак йўқолганлар рўйхатида. ОАВ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллигигатаяниб, 15 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган, улардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилгани ҳақидахабар бермоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев биринчилардан бўлибТуркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билантелефон орқали боғланиб, чуқур ҳамдардлик билдирдива ёрдам кўрсатди.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал