Ўзбекистонлик ёш энергетиклар муҳандислик бўйича халқаро чемпионатда иштирок этади

Ўзбекистонлик ёш энергетиклар муҳандислик бўйича халқаро чемпионатда иштирок этади

Ўзбекистоннинг ёш энергетиклари 28 май куни Москва шаҳрида финал босқичи бўлиб ўтадиган CASE-IN халқаро муҳандислик чемпионатида иштирок этади. Лекин биринчи навбатда мамлакат ёшлар терма жамоалари 17-25 апрель кунлари миллий саралаш босқичида иштирок этиши керак.

Чемпионат Ёш мутахассислар лигаси доирасида, яъни ёши 35 ёшдан ошмаган иштирокчилар ўртасида ўтказилади. Саралаш босқичи нафақат Ўзбекистонда, балки Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистонда ҳам бўлиб ўтади.


CASE-IN чемпионатининг XII мавсумининг асосий мавзуси “Тезкор ишлаб чиқариш” эди. Мазкур концепция ҳамда рақамли ечимлар иштирокчилар томонидан ишлаб чиқиладиган ёқилғи-энергетика комплекси объэктларини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларининг асосини ташкил этади.

Саралашнинг миллий босқичлари ғолиблари Москвадаги финал босқичида ўз лойиҳаларини намойиш этади. МДҲ давлатларининг ёш энергетиклари ҳам бир ҳафта Россияда бўлиб, Чемпионат ғолиблари клубига қўшилади

Танлов ташкилотчилари – Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги, "Ишончли смена" жамғармаси ва МДҲ Электр энергетика кенгаши ижроия қўмитаси.

2023 йилда CASE-IN Ёш мутахассислар лигаси давлатлараро мақомга эга бўлди. Шу тариқа, ёш энергетиклар иккинчи марта чемпионатнинг миллий саралаш босқичида иштирок этади.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал