Хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. Президент хавфсизлик кучлари билан учрашув ўтказди

Хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. Президент хавфсизлик кучлари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти хавфсизлик кучлари зиммасига аҳоли гавжум жойларда тартибни муҳофаза қилишни кучайтириш, содир бўлиши мумкин бўлган терактлар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш вазифасини юклади.

Шавкат Мирзиёев 29 март куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокида жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йирик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида, жумладан, савдо-кўнгилочар мажмуалари, истироҳат боғлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида жамоат тартибини муҳофаза қилишни ташкил этиш масалалари юзасидан Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия раҳбарларининг маърузалари тингланди.

Жамоат хавфсизлигига янги таҳдид ва хавф-хатарлар кучайиб бораётган ҳозирги шароитда жамоат тартибини ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тадбиркорлик субектларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда тадбиркорлик субектлари ва фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига қатъий риоя этиш муҳимлиги қайд қилинди.

Давлат раҳбари мазкур йўналишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари ва тадбиркорлик субъектларининг тўлиқ ўзаро ҳамкорлигини назарда тутувчи ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашнитопшиди.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал