Россия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюришга ҳозирлик кўрмоқда

Россия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюришга ҳозирлик кўрмоқда

Россия Бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонгарасмий ташриф билан келади. Шу билан бирга, ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилиши ҳам бўлиб ўтади.

Томонлар миграция оқимини нормаллаштириш, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, туризмни ривожлантириш каби масалаларга эътибор қаратади.

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгинов “Известия” нашрига берган интервьюсида ҳозирча санаси номаълум бўлган режалаштирилган ташриф ҳақида гапирди.

...энди олдинда ҳам муҳим воқеа турибди бу Бош вазирнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи ваҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишидир. Албатта, ҳозир биз ушбу тадбиргатайёргарлик кўрмоқдамиз”, — дея қайд этди элчи.

У бу ҳақда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши, мамлакатлар вакиллари ўртасида ҳам олий даражада, ҳам вазирлик ва идоралар орқали тез-тез алоқалар ўрнатилаётгани шароитида айтиб ўтди.

Мишустиннинг Ўзбекистонга сўнгги ташрифи 2022 йил декабрь ойида бўлиб ўтган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан биргаликда икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 3-йиғилиши бўлиб ўтди. Ўшанда кун тартибига саноат, энергетика, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик каби мавзулар киритилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси 2023йил сентябрь ойида Москвада бўлиб ўтган. Кейин Ўзбекистон Россиянинг Марказий Осиё минтақасидаги етакчи ҳамкорларидан бири экани таъкидланди. Бош вазирлар таълим, қўшма саноат лойиҳаларини кўпайтириш, транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш ва бошқа мавзуларни муҳокама қилдилар. 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал