Шавкат Мирзиёев Гематология марказига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Гематология марказига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий марказида лейкемия билан оғриган болаларни бориб кўрди.

Мамлакат Президенти турли вилоятлардан келган жажжи беморларни байрам билан табриклади ва тезроқ тузалишларини тилади.

«Шифокорларга миннатдорчилик билдириш учун келдим ва сизга бўлган эътиборни ошириш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Тушкунликка тушманг, сиз ёлғиз эмассиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари беморларнинг ота-оналарини рағбатлантирди ва бу ердаги шароитни ўз кўзи билан кўришга келганини таъкидлади.

«Гематологияда даволашни яхшилаш  бўйича қарорлар қабул қилдик. Лекин, бу ишлар ҳали етарли эмас. Бугун келишимдан мақсад - сизларга янаям кўпроқ шароит яратиш, касалларни тезроқ оёққа қўйиш, даволаш кафолатини ошириш бўйича чораларни белгилаш. Сизлар ҳаммангиз - менинг фарзандларимсизлар. Ҳар куни кулиб туриб, ота-оналарингга мадад бўлишларингиз керак. Албатта тузалиб кетаман, деган интилишингиз бўлиши керак. Биз бунинг учун ҳамма шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз,», -деди Президент.

Давлат раҳбарининг 2020 йил 10 февралдаги қарори гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш, онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ушбу қарорга мувофиқ, 2020-2024 йилларда гематология соҳасини ривожлантириш учун 546 миллиард сўмдан зиёд ва қарийб 71 миллион доллар миқдорида маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Хусусан, жорий йилда 91 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган..

Бу маблағлар ҳисобидан шифохоналар дори воситалари, тиббий буюмлар, реактив ва реагентлар билан таъминланмоқда. Шунингдек, гематология хизмати моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва даволашни такомиллаштириш ишлари амалга оширилмоқда..

Давлатимиз раҳбари ушбу шифохона учун янги бино барпо этиш, унда Россиянинг Д.Рогачёв номидаги тиббий тадқиқот маркази тажрибаси асосида болалар онкогемотологияси маркази ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берди. У ерда ўзак хужайраларини донордан кўчириб ўтказиш - аллоген трансплантация йўлга қўйилади.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Президенти кўплаб учрашувларни ўтказди. Япония Бош вазири билан суҳбатда у Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал